FATTOHHON.COM
« Все новостиКонцерт репертуарида яна ўзгариш рўй берди!
Мухлислар талаби барибир устунлик қилди! Хонанданинг мухлисларига қарата, "мен аслида сизларга мухлисман" самимий сўзлари, мухлисларни янада руҳлантирди.
Мухлисларнинг кутилмаган сюрпризлари ичида энг ҳайратланарлилари, «5+» сўзлари туширилган қойилмақом гулдаста,
ҳамда палов кўтарган миллий кийимдаги эркак тимсолидаги ҳайкалча, албатта, гулдасталар ва тўнлар эса саноқсиз.....

Хонанда мухлисалардан бирини ёзиб узатган шеърини кейинги концертда қўшиқ қилиб куйлашга ваъда берди...
Мухлисалардан бирини хонанда Жаҳонгир Отажоновга қилган севги изҳори оригинал бўлди! Хонанда бунга жавобан ўша мухлисаси билан бирга рақсга тушиб, "Мен сени ҳеч кимдан сўрамай севдим" қўшиғидан парча ижро этди, лекин саҳнада эмас....
Актриса Ҳалима Иброҳимованинг илтимосига биноан, куйланган қўшиқ!
Концертнинг учинчи кунидаги меҳмонлар хонанда Абдулла Шомаърупов,
Равшан Намозов (иккинчи кунида ҳам), Телебошловчи Толибжон Исроилов
хонанда Азиз Ражабий,
хонанда Улуғбек Раҳматуллаев (биринчи кунида ҳам, концерт жуда ҳам маъқул бўлганлигини билдирди) ва бошқалар....
Концерт тугагач ҳам, зални ва кўчани тарк этмаган мухлислар . . .
Кўчада суратга тушишлар ва дасхат олишлар анча давом этди . . .
Саида Ваҳобова
______________________________________________________________________________Концертнинг иккинчи кунига таклиф қилинган эдим.
Концертда илк эътиборни тортадиган нарса бу бошқа концертлардаги каби декорация, чироқлар ва сўнгги русумдаги либослар эмас, аксинча ҳақиқий истеъдод ва санъат назаримда.
Концертга тушган шунча томошабинлар хонанданинг ижодига, унинг жонли ижроси ва санъатига чинакам маънода мухлис бўлганлар, менимча. Чунки, ҳар бир қўшиқ жонли ижрода юракдан куйланди. Хонанданинг самимий ҳазиллари, қўшиқларига берган таърифи, баъзи қўшиқлари сўзларини томошабинларга тушунтириб беришлари, томошабинлар билан жонли мулоқоти, барчанинг кайфиятини янада кўтариб юборди. Чинакам мухлислари хонандани қўллаб-қувватладилар ва хонанда билан биргаликда қувондилар. Залдаги томошабинлар хонанда билан баравар куйлаб, рақсга тушдилар. Шўх қўшиқлардан ташқари, таъсирли қўшиқлардан айниқса, "Мен сени ҳеч кимдан сўрамай севдим", "Отам ўгитлари", "Ботир Зокиров армони" каби янги қўшиқлар томошабинлар эътиборини тортгани билиниб турарди. Томошабинлар хонандадан бир неча марталаб ўзлари ёқтирган қўшиқларни сўраганларида, хонанда уларнинг барчасини жонли ижрода куйлаб берганлиги, залга тушиб, томошабинлар билан биргаликда рақсга тушиши, қўшиқлар оралиғида саҳнанинг ўзида бир четдаги чойнакдан чой ичиб олиб, яна концертни давом эттиришлари...... барчаси самимий ва ўзига хос!
Хонанда Жаҳонгир Отажоновда томошабинларни ўзига тортган жиҳат ҳам, айнан ана шу камтарлик ва ҳақиқий санъат десам, адашмайман.
Лекин, концертда баъзи "овози оламни бузар" даражадаги, баъзи бир ўта "маданиятли" томошабинларнинг "беминнат" комментарийлари, ҳақиқий санъат шинавандаларининг асабларини синовдан ўтказгани, афсуски, ёқимсиз ҳолат бўлди. Уларнинг баъзилари жонли ижродаги концертга келганликлари ва хонанда жонли ижро айтаётганини кўра била туриб, "Ростдан ҳам ҳамма қўшиқ жонлими? Бунақа бўлиши мумкин эмас. Қанақадир секрети бор..." деб бидирлаб ўтиришлари, хонанда Эътибор Отажонова куйлаётганда эса, "жонлимас буниси фонограмма" деб "билағонлик" қилишлари, менимча, нафақат маданиятсизлик, балки билимсизлик ва ўзганинг меҳнати, истеъдодини тан олмасликдир. Буни устига, томошабинларни қўшиқлардан завқланиб, рақсга тушганликларини кўришиб, баъзилар "бу ҳаммаси уюштирилган" деб шахсий фикрларини билдириб ўтиришдилари. Қизиқ, санъат саройи залидаги шунча томошабинлар хонанданинг қариндош-уруғлари экан, улар эса бегона экан-да?))) Шундай деб турганларида, хонанда қўшиқ куйлаб уларнинг ёнига келса, кутилмаганда ўзлари ҳам шартта ўрниларидан туриб, ўйнаб кетишса бўладими?)))))))))))
Шундай "жонкуяр шарҳловчи"ларга: кўзингиз билан кўриб турган нарсага ишонмас экансиз, санъаткорнинг меҳнатини тан олмас экансиз, унда яхшиси кўрмай ҳам, куймай ҳам деб, кўзларингизни юмиб олинг, деган бўлардим.
Феруза Фаттохова