FATTOHHON.COM
« Все новостиҲар бир қўшиқнинг ўз даври бўлади. Ўша қўшиқ янграганда хаёлингизга ўша қўшиқ билан боғлиқ онлар, хотиралар келади...
Янги лойиҳа: "РЕТРО: Ўша онлар соғинчи" да сиз севган, соғинган қўшиқларни тақдим этиб борамиз. Агар бу қўшиқлар билан боғлиқ хотираларингиз бўлса, ёки сизда ҳам, бирор онларни ёдга соладиган тароналар бўлса, fattohova@rambler.ru e-mail адресига юборинг.
Биринчи тақдим этиладиган тарона сифатида, доктор Жасур Ризаевнинг "Муҳаббат соғинчи" қўшиғини танладим. Бу қўшиқни тинглаганимда ўзим билан тенгдош дугонамнинг муҳаббати билан боғлиқ хотиралар ёдимга келади...
...
Ўша даврда жуда машҳур бўлган бу қўшиқ, у йигитнинг энг севимли қўшиғи бўлиб, у ҳар доим шу қўшиқни тинглаши ҳақида, дугонам айтган эди. Йигит қўшиқдаги сўзлар ҳақида дугонамга "биз ҳеч қачон бундай аразлашмаймиз" деган экан. Дугонам ҳам бу қўшиқни кўп тингларди. Чиндан ҳам улар бирор марта қўшиқдаги каби аразлаб уришишмаган. Лекин . . .
У йигит ҳозир орамизда йўқ, тасодифий бахтсиз ҳодиса сабаб, баланд қаватдан йиқилиб вафот этган...
Ҳозирда дугонамнинг оиласи, уч фарзанди бор. Лекин .... ҳали ҳамон қўл телефонида шу қўшиқ сақланар экан. . . .
Кеча дугонам билан кўришганимизда, қўл телефонидаги янги суратларни кўрсатаётганида, тасодифан мусиқа бўлимига кириб кетиб, шу қўшиқни қўйиб юборди. Тинглаб, ўша онлар ёдга тушди . . .
Балки бу қўшиқни тинглаб, сиз ҳам ўзингизни шу қўшиқ билан боғлиқ бўлган бахтли онларингизни ёдга оларсиз!
"Муҳаббат соғинчи"
Кўчириб олиш учун:
http://myfolder.uz/download.php?id=41890&fid=93153&sid=58054127385da25da5d5b9a83f31be68