FATTOHHON.COM
« Все новостиНаврўз айёмига бағишлаб, MY5 телеканали учун Феруза Нодирова таклифи билан
продюсер Руслан Мирзаев бошчилигида “Шарофатхоннинг келинлари, Наврўз муборак!” фильми суратга олинди. Ғоя ва Сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова, Саида Вахобова. Режиссёр Озод Шамс.
Фильмда бош ролларни Саида Раметова, Отабек Мутахўжаев, ҳамда Зарина Низомитдинова ижро этишди. Шунингдек, фильмда Гулхумор Абдуллаева, Зуҳра Солиева, Мукаррама Бекмуродова, Феруза Норматова, Анжелика Есимбетова, Муқаддас Саъдуллаева, Сардор Раҳимхон, Ҳилола Ҳамидова ва бошқа кўплаб шоу бизнес вакиллари суратга тушишди.
Кўплаб қизиқарли воқеаларга бой бу мусиқий комедия 20 март куни MY5 телеканалида намойиш этилиши кутилмоқда!
Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва
шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз