FATTOHHON.COM
« Все новостиКУТИЛМАГАНДА КИМСАСИЗ ОРОЛГА ТУШИБ ҚОЛСАНГИЗ . . .
![]()
БИР ДАҚИҚАДА ИНСОН ҲАЁТИ ТУБДАН ЎЗГАРИШИ ҲЕЧ ГАП ЭМАС!
![]()
Муҳаммад Исо Абдулхаиров: - "Робинзон Қўзи" деганда, табиийки "Робинзон Крузо" дан бироз таъсирланилган дейиш мумкин.
![]()
Лекин, ғоя муаллифи ўзим, ҳеч кимдан айнан олинган ва кўчирилган эмас! Бу фильмни олиш ғояси, Тайванда бир йил театрда ишлаганимда, Тинч океани ёнида туғилган!
![]()
Суратга олиш ишлари Тайванда ва Ўзбекистоннинг Оқтошида бўлиб ўтди.
![]()
![]()
Фильмда, эр-хотин орасида меҳр бўлиши кераклигига алоҳида урғу берилади. Албатта, воқеаларнинг асосий қисми оролда бўлиб ўтади.
![]()
ФИЛЬМ 18 МАЙДАН "АЛИШЕР НАВОИЙ" НОМЛИ КИНОТЕАТРДА НАМОЙИШ ЭТИЛМОҚДА!
* * * * * * ***
"ОМАДЛИ ЮРИШ"!
![]()
Актёр ва режиссёр Санжар Шодиевнинг акаси, рассом Анвар Шодиев ҳам,
режиссёрликка қўл урди!
У "Омадли юриш" фильмини суратга олиш ишларини тугатди.
![]()
![]()
Бош ролларда Адиз Ражабов, Асал Шодиева, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Шуҳрат Умаров.
![]()
![]()
Фильмда Муҳаммадисо Абдулхаировни бутунлай ўзгача қиёфада кўришингиз мумкин!
![]()
Фильм янгича йўналишда суратга олиниб, унда декорация ва рассомлик ишига кенг ўрин берилган.Оператор Ботир Алиев.
Фильм сентябрь ойида катта экранларга чиқиши кутилмоқда.





