FATTOHHON.COM
« Все новости
"Тасвир" газетаси томонидан эълон қилинган фотосуратлар танловининг март ойи босқичи ўз ниҳоясига етиб, № 3_12 рақамли фотосурат ғолиб деб эълон қилинган ва унга фотосессия амалга оширилган эди. Лекин, "Канаки" студиясида юз берган техник носозлик туфайли фотосессияни қайтадан амалга оширишга тўғри келди.
№ 3_12 рақамли фотосурат эгаси Дилдора Комилова билан фотосессиядан олдин, эсдалик учун суратга имидж яратиш учун белгиланган вақтда "DIVA" гўзаллик салонида учрашдик.
"DIVA" гўзаллик салони визажисти Маҳсудахон Абдуллаева ғолибага, кийимга ва фотосессияга мос равишда, соч турмаги ва юз пардози макияжни амалга оширди.
Визажист Маҳсудахон Абдуллаева: - Бу соҳада 9 йилдан буён фаолият юритаман. Ғолибамизни юз тузилишларига ва кўринишларига қараб, ўзларининг ҳоҳишларидан келиб чиқиб, ҳар кунга ҳам мос келишини кўзда тутиб, соч турмаги танладик. Соч турмаги "Жингалак" деб аталади, ҳамда нафақат кундалик кундан ташқари, балки тўйларга ва ҳар хил оқшомларга ҳам тўғри келади. Макияжни эса, асосан кўз тузилишларига, шаклига қараб, нима ярашишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширдик. Бу макияж "Оқшом макияжи" ҳисобланади, лекин ҳар кунга ҳам мос келади. Ғолибамиз билан ишлаш қийин бўлмади. Сабаби, ўз ишининг профессионал устасига мижоз билан ишлаш қийин эмас, назаримда.
Кириб келаётган ёз ойларида, иссиқ ҳавода юз терисини яхши сақлаш учун Визажист Маҳсудахон Абдуллаевадан маслаҳат: - Юз терисини яхши сақлаш учун, юзга кўпроқ ҳар хил ниқоблар (маска) қилиниши керак. Масалан, бодрингли, творогли ниқоблар. Ҳозирги баҳор пайтида эса, масалан, қулупнай, чиқаётган ҳар хил мевалардан фойдаланиш мумкин.
Мисол учун, уй шароитида осон ва тез тайёрланадиган, аёлларимизга энг қулай бўлган ниқоб: Бир чой қошиқ асалга, битта тухум сариғини аралаштириб, сўнг юзга суртиш ва 5-10 дақиқа ушлаб туриб, кейин ювиб ташлаш мумкин. Бу ниқоб, юзни озиқлантиради.
Шундан сўнг, "Канаки" фотостудиясига йўл олдик.
У ерда, ғолибанинг фотосессияси, фотограф Мария Канаки томонидан амалга оширилди.
Ғолибага 2 хил кўринишда (кўк ва қизил кийимда) фотосессия амалга оширилди.
Саида Вахобова тайёрлади