FATTOHHON.COM

« Все новости

"ТАСВИР"ДА ФОТОСУРАТЛАР ТАНЛОВИ  02.06.2012 10:00

fototanlov3.jpg "Тасвир" газетаси томонидан эълон қилинган фотосуратлар танловининг, 4- мавзуси, апрель ойи "Баҳор" мавзуси бўйича босқич ғолиби аниқланди. Ғолибни аниқлаш учун, машҳурлардан иборат, ҳайъат тузилди. Эслатиб ўтамиз, ҳар ойда ҳайъат аъзолари сифатида машҳурлар иштирок этадилар ва ҳар ой босқичида ҳайъат аъзолари ўзгариб боради. Бу галги ҳайъат аъзолари, икки иноқ дўстлар "Ниҳол" мукофоти совриндорлари, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Достон Убайдуллаев бўлдилар.

  

fototanlov6.jpg


Фотосуратлар танлови, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг офисида бўлиб ўтди.

Бу галги фототанлов бутунлай ўзгача бўлди.

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўз журналистлик салоҳиятини намойиш этган ҳолда, хонанда Достон Убайдуллаевдан "Тасвир" газетаси ҳақида фикр олди ва ўзи ҳам ўзининг самимий фикрларини билдириб ўтди.

  

fototanlov4.jpg

  

Хонанда Достон Убайдуллаев: - "Тасвир" газетаси чиндан ҳам жуда ҳам яхши газеталардан бири. Масалан, бутун Ўзбекистондаги газеталарнинг ичида энг кучли учталик деб олсак, ўша учталикка кирган энг оммабоп бўлган газеталардан биттаси деб биламан. "Тасвир" газетасига мен икки йилдан буён обуна бўламан ва доим қизиқиб ўқийман.  

  

fototanlov5.jpg


Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев: - "Тасвир" газетаси чиндан ҳам кучли учталикка кирадиган энг зўр газеталардан бири. Ҳамма газеталарнинг ўз ўрни бор, ажратиш эмас, лекин кўзга кўринган ва мухлиси кўп бўлган газета деб биламан. Яқинда, бир ватандошимиз чет элда ўқиб, ишлаб, Ватанимизга қайтиб келганида, "Тасвир" газетасининг эски ҳолатини ва ҳозирги ҳолатини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлиб,  "журнал бўлиб кетибди" деди. Бу мени жуда ҳам қувонтирди. Негаки, дунё кўрган инсоннинг дунёқарашига мос келадиган даражадаги дизайн. Энг қизиғи, газетада менинг интервьюимни кўриб қолибди ва унга дизайн, фотосуратлар ҳаммаси жуда ёқибди ва жуда ҳам мақтади. Энди ҳақиқатдан ҳам, "Тасвир" газетасини ортиқча баҳолашга ва гапиришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. "Тасвир" газетасини бош муҳаррири ва ижодий гуруҳининг ҳаммасини биламан, мен учун дилимга яқин ва оиламдек бўлиб қолган газета!

  

fototanlov9.jpg


Ҳайъат аъзолари "Тасвир" газетасининг бир неча сонида, газетанинг 4-саҳифасида чоп этилган фотосуратлар орасидан, ғолибни танладилар. Ҳайъат аъзоларига бир неча суратлар маъқул бўлган бўлса ҳам, улар ичида энг манзури, бу код 4_7 рақамли фотосурат (Гулчеҳра Абдуллаева) бўлди!

 

fototanlov8.jpg

  

fototanlov.jpg


Хонанда Достон Убайдуллаев: - Биз дўстим Улуғбек Раҳматуллаев иккимиз ҳам, оилалимиз. Улуғбек шу йил февраль ойида фарзандли бўлди, мени эса икки фарзандим бор Худога шукур. Эрта-индин Худо ҳоҳласа, барибир битта ёшда турмаймиз. Вақт олий ҳакам, вақт ўтган сайин кексаямиз, албатта. Мана шу суратдаги отахон-онахонга ўхшаб, биз ҳам фарзандларимиздан тиниб-тинчиб, уларнинг тўйларини қилиб, неварали бўлиб, мана шундай чолу кампир бўлиб, уйда ўтирган пайтларимизда, биз ҳам дўстим  билан иккаламиз, соғлик-саломатликда, шу (самимий) кампирларимизни яхши кўриб, уларга гул сотиб олиб, олиб келиб совға қилишга бизнинг ҳам куч-қувватимиз етсин! Ўша куч-қувват нимадан келиб чиқадики, биринчи навбатда юртимиз тинч бўлса, фарзандларимизни эсон-омон вояга етказиб, тўйларини қилиб, невара тўйларини кўриб, соғ-саломат бўлиб юрсак, кампиримизга гул берадиган даражадаги соғ-саломат инсон бўлайлик, деган мақсадда, шу суратдаги чолу кампирга самимий ҳавас қилиб, шу фотосуратни танладик.

  

fototanlov1.jpg


Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев: - Энг қизиқарли тарафи шунда бўлдики, шу фотосуратларни кўриш жараёнида, танлаб-танлаб, айнан мана шу, 12 апрелда чиққан 15 сонидаги код 4_7 рақамли фотосуратга қарадигу, биттада шу, деган хулосага келдик. Фотосуратларнинг ҳаммаси ўзига хос. Кўпроқ болалар билан боғлиқ бўлган  суратлар, болаларнинг ҳар бир сурати бир гўзал, ажратиб бўлмайди. Лекин, мавзу бўйича танлаганимизда, код 4_7 рақамли фотосурат, яъни отахон билан онахонни, отахонни онахонга гул бераётганликларини кўриб, кўнгилдан ўтказдик. Бу зўр нарса, шу ёшга кириб, қўша қариш! Мен ўйлайманки, гул бериш, менимча ёш танламайди ҳеч қачон! Қолаверса, "жоним" деган сўз, менимча ёки, "сени яхши кўраман" деган сўз ҳам ёш танламаса керак, деб ўйлайман. (самимий) Биз ният қилдик, худо ҳоҳласа шу ёшга етганда, биз ҳам шундай гул бериб юрайлик. Кексайганимизда, Худо ҳоҳласа, Достон мана шундай 80 ёшларга чиқиб, турмуш ўртоғига мана шундай гул бераётганда, мен суратга оламан ва худо ҳоҳласа, ўша пайт "Тасвир" газетасига юбораман! "Достон, мана ўша орзусига етишди" деб, айтаман!

  

fototanlov7.jpg


(Иккови ҳам самимий кулишади)

  

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев: - Мен ҳам фотографияга, сурат олишга қизиқаман. Мени ҳам жуда зўр фотосуратларим бор, айнан фарзандим билан боғлиқ фотосуратлар! Танловга берган бўлардим,. Лекин, кўз тегиб қолмасин деган маънода, сал каттароқ бўлишини кутмоқчиман. Ана ундан кейин шундай бир фотосурат бераман, у фотосурат ҳеч қачон вақт танламаса керак.

  

fototanlov2.jpg


Кейинги сонда, фототанлов апрель ойи босқичи ғолибининг қандай фотосессия тайёрлатганлигининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фототанлов давом этмоқда! 

Навбатдаги мавзулар:

  

Май - "Хайр, мактабим!"

Июнь - "Фарзандим - дилбандим"

Июль - "Ёз ўтмоқда соз!"

Август - "Тўйлар"

Сентябрь - "Салом, мактаб!"

Октябрь - "Олтин куз"

Ноябрь - "Менинг оилам"

Декабрь - "Янги йил" ҳамда "Эркин мавзу"

Саида Вахобова тайёрлади