FATTOHHON.COM
« Все новости Тарихий шахслар ҳақида фильм ёки сериал суратга олиниши, одатда мураккаб жараён. Ана шундай мураккаб жараённи уддалай олиш, режиссёрдан кучли маҳорат талаб этади.
Режиссёрлар Борис Токарев ва Людмила Гладунко томонидан суратга олинган "ПРОРИЦАТЕЛЬ. ОМАР ХАЙЯМ. ХРОНИКА ЛЕГЕНДЫ" сериали, машҳур файласуф Умар Хайём ҳақидаги тарихий драмадир.
Ҳар серияси 44 минутлик, 8 сериядан иборат сериалнинг бошланғич суратга олиш ишлари 2009 йил Эронда бўлиб ўтган.
Сериалнинг асосий суратга олиш ишлари эса, 2010 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтган.
Сериал устидаги ишлар 2010 йилнинг 1 октябрида ўз ниҳоясига етган.
Эътиборли жиҳати, фильмда Россия ва Эрон актёрларигина эмас, балки ўзбек актёрлари ҳам суратга тушганлар.
Фильмда суратга тушганлар:
Россиядан: - Роман Матюнин, Елена Шамова, Фарход Махмудов, Валерия Ланская, Василий Савинов, Руслан Хабибуллов, Гурам Баблишвили, Григорий Саркисов, Павел Крайнов
Эрондан: - Шапур Кальхур, Амир Резо Задсурур, Али Султони, Масъуд Номдори, Ники Насириён, Мухаммадфуод Джафаркур, Мухамад Али Нурваш
Ўзбекистондан: - Мухаммад Исо Абдулхаиров, Лола Элтоева, Раъно Ҳошимова, Рухсора Ҳабибова, Гулёра Рахимова, Раҳимберган Қўчқоров, Бахтиёр Аманбаев, Мердан Матвелиев, Суҳроб Ҳалимов, Алишер Йўлдошев, Гулсанам Эшматова, Шамсидин Йўллиев, Содиқ Муродов, Евгения Қўчқорова
Сериалда Умар Хайёмнинг 4 ёшидан 60 ёшгача бўлган ҳаёт йўли кўрсатиб берилган.
Унинг ҳаёт йўли курашлардан иборат бўлиб, унинг маҳорат ва қобилияти, бу унинг бахтсизликлари сабабчиси ҳамдир.
У ўз дардини рубоийларида акс эттиради. Бу рубоийлар эса, 10 асрдан буён барҳаётдир.
Улуғ файласуф, шоир, мунажжим, математик ва табиб бўлган Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Иброҳим Хайём Нишопурий, асли Эроннинг Нишопур шаҳрида туғилган. Аниқ фанлар соҳасида тақвим тузган. Унинг риёзиёт, илми нужум ва фалсафага оид бир қанча асарлари бизгача етиб келган. У 1074 йилдан бошлаб Исфахон расадхонаси ишларига раҳбарлик қилиб, математика, астрономия соҳасида тадқиқотлар олиб борган. Унинг математика, фалакиётшунослик, фалсафага оид бир қанча асарлари ва кашфиётлари маълум. Шунингдек унинг "Рисолатул-кавн ват-таклиф" ("Коинот ва унинг вазифалари"), "Рисола фил-вужуд" ("Борлиқ ҳақида рисола"), "Рисола фи куллияти вужуд" ("Борлиқ умумийлиги ҳақида рисола") каби асарлари ҳам машҳурдир. Умар Хайём ўзини сира ҳам шоир деб ҳисобламаган. Рубоийларини илмий изланишлардан чарчаган пайтида турли дафтарларнинг ҳошиясига битган. Олим ўз умрининг асосий қисмини сарфлаган фаннинг турли соҳаларидаги буюк кашфиётлари бир чеккада қолиб, у иккинчи даражали ҳисоблаган рубоийлари Умар Хайём номини дунёга таратган. Умар Хайём рубоийлари буюк мутафаккирнинг фалсафий мезонларига бўйсунмаган, уларни ёриб чиққан залворли фикрлари, беором қалбига сиғмаган оташин туйғулари силсиласидир.
