FATTOHHON.COM

« Все новости

БИРИНЧИ КОНЦЕРТ. 30 ЙИЛЛИК ИЖОД! 05.06.2012 05:46

img_1385_resize.jpg 4-5 июнь кунлари «Истиқлол» санъат саройида "Сарбон" гуруҳи яккахони Фарҳод Саидовнинг "Юрак сенсан менинг созим" деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.


Концертнинг иккинчи кунига томошабин сифатида келган машҳурлар:

img_1377_resize.jpg

"Божалар" Жаҳонгир Позилжонов, Лола Аҳмедова, Маҳмуд Намозов,

img_1542_resize.jpg

Улуғбек Отажонов, шоир Аҳад Қаюм ва бошқалар . . .

 

img_1355_resize.jpg

 

img_1362_resize.jpg

 

img_1367_resize.jpg

Соат миллари 19.00 га яқинлашганда, хонанда Фарҳод Саидов саҳна ортида дўстлар табрикларини қабул қилаётган эди. Азиз Ражабий, сўз устаси Шукурилло Исроилов, "Ҳандалак" гуруҳидан Зокир Очилдиев ва хонанданинг пресс котиби журналист Улуғзода ҳам шу ерда эдилар.

 

img_1371_resize.jpg

 

img_1370_resize.jpg


Соат 19.00. Концерт дастури бошланди.

 

img_1447_resize.jpg


Дастурни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов олиб борди.

Хонанда Фраҳод Саидов: - Болалигимда саҳнага қадам қўйганимда, концерт дастуримни Ўткир Сиддиқов олиб боради" дегандим дея, Ўткир Сиддиқовни саҳнага таклиф этди.

 

img_1378_resize.jpg


Саҳна декорациясиданоқ, асосан миллийликка кучли урғу берилганлиги сезилиб турибди.  Саҳнанинг икки томонидан икки мусиқа асбоби, иккита соз, гитара ва рубоб тасвирланган. Саҳна ўртасидаги экран ҳам доира шаклида.

 

img_1385_resize.jpg


Хонанданинг саҳна кийимларида ҳам миллийлик мужассам. Костюмлардаги нақшлар, ўзига хос безаклар, Бухоро зардўзлик услубига яқин.

 

img_1401_resize.jpg


Ҳар бир қўшиққа  мос рақслар саҳналаштирилиб, раққосалар ҳам асосан, миллий либосларда.


Концерт Усмон Носир сўзлари билан "Юрак сенсан, менинг созим" дея, саҳна ортидан ўқилган шеърий матн билан бошланди. Хонанданинг ўзи концертни  "Боғда кутдим ёрни, келмади" дея, бухоро услубидаги лапарлар билан бошлади ва қўшиқдан сўнг, хушкафиятда томошабинларга миннатдорчилик билдирди.

 

img_1387_resize.jpg


Концерт 3 блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блокдан миллий қўшиқлар билан бирга замонавий қўшиқлар ҳам ўрин олган. Жами 27 таронадан 17 таси жонли ижро этилди.

img_1420_resize.jpg

Хонанда концерт дастурида, деярли барча халқ севган қўшиқлари ва бир неча янги қўшиқларни ижро этди.

1 блок: "Боғда кўрдим ёрни" Бухоро мавриги, "Севгилим", "Айта қол", "Лайлижон", "Асал қизим", Рубобда куй, "Сени Лайлии" Бухоро мавриги, "Муҳаббатимсан"

2 блок: "Зарбли чолғуларда мусиқа, Дарбука композициялари", "Арзанда қиз", Гулсанам Мамазоитова билан дуэт "Пошшо санам", "Она", "Тановор", "Кел эй жанон", Дунё классикасидан В.Монти "Чордаш", "Шамол", "Севгилим"

3 блок: "Ситамларинг" Хоразмча, "Миранда" дунё хитларидан, "Айлама жудо" Бухороча, "Қизми бу, кийикми бу", "Лазги", "Ватан"


Қўшиқларнинг кўплари шўх тароналар бўлиб, уларга залдаги томошабинлар берилиб рақсга тушдилар.

 

img_1437_resize.jpg


"Ёнимдадир ёнимда отам, ёнимдадир ёнимда онам" қўшиғини куйлаш олдидан, олд қаторда ўтирган ўз ота-онасига мурожаат қилди.

 

img_1507_resize.jpg

 

Сўнгра, қўшиқни куйлай туриб, саҳнадан тушиб, ота-онасига ҳурмат кўрсатди.

 

img_1508_resize_1.jpg


Концерт меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова бўлди.

 

img_1480_resize.jpg

 

У Фарҳод Саидов билан "Пошшо Санам" дуэтини биргаликда ижро этгандан сўнг, ўзи "Хоразмнинг лазгисида бир гап бор" қўшиғини куйлади.


Шунингдек, концертда Фарҳод Саидовнинг шогирдларидан бири Абдуллатиф Камол ҳам ўз қўшиғини ижро этди.


Бошқа концерт дастурларида учрамайдиган ўзига хос жиҳатлардан бири, Хонанданинг ўзи бир неча мусиқа асбобларида (уд, рубоб, табло, рубоб прима, доира) турли куйлар ижро қилиши бўлди. Хонанда маҳоратли профессионал созанда эканлигини яна бир бор исботлади. Куйларнинг авжида томошабинлар олқиши тинмади!

img_1451_resize.jpg

Ҳар бир блокдан сўнг, сўз устаси, "Ҳандалак" гуруҳидан Зокир Очилдиев ўзининг ҳазиллари билан томошабинларни янада хушнуд қилди. Айниқса, баъзи хонандаларнинг қўшиқларини рус тилига таржима қилганлиги, ҳамда хонанда Фарҳод Саидовнинг "Тонг шамоли", ҳамда "Кийикми бу" қўшиғига берилган таъриф, кучли кулгига сабаб бўлди.

img_1524_resize.jpg

Иккинчи блокдан сўнг, ажратилган вақт ичида, хонанданинг мухлисларидан гуллар ва совғалар тўхтамади.

 

img_1540_resize.jpg

 

img_1603_resize.jpg

Концерт Хонанда Фарҳод Саидовнинг "Булбулча" болалар ансамбли билан биргаликда куйлаган "Она Ўзбекистон" қўшиғи билан якунланди.

img_1586_resize.jpg