FATTOHHON.COM
« Все новости
Режиссёр Зебо Наврўзова ўзининг навбатдаги "Меҳрибоним" деб номланган фильмини омма эътиборига тақдим этди.
"Меҳрибоним" фильмининг премьераси 7 июнь куни соат 18.00 да Алишер Навоий киносаройида бўлиб ўтди.
![]()
Премьерани актриса Зарина Низомиддинова очиб берди. Сўнг, сўз навбати режиссёр Зебо Наврўзовага берилди.
![]()
Фильмда бош ролларни актёр Муҳаммад Али Наврўзов, Ширина Эрнес, "Жоним" гуруҳидан Мадина ва Мадина, ёш хонанда ва актёр Ботир Комилов ижро этишган.
![]()
Актёрлардан ёш актёр Муҳаммад Али Наврўзов ўз ролини ишонарли ижро этган.
Фильм премьерасига келган меҳмонлардан:
![]()
"Доктор Д" Дилмурод Эргашев
![]()
Актриса Зарина Низомиддинова
ва бошқалар...
Агар икки соат вақтингизни ажрата олсангиз, "Меҳрибоним" фильмини кинотеатрларда кўришингиз мумкин.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова





