FATTOHHON.COM
« Все новости«АСАЛ»
1940 йилда Тошкент киностудиясида суратга олинган.
Режиссёрлар: Борис Казачков, Михаил Егоров
Ролларда:
Асал - Ҳалима Носирова,
Асалнинг онаси - Лутфихоним Саримсоқова,
Ҳасан боғбон-Раҳим Пирмуҳамедов,
Рустам - Шукур Бурҳонов,
Ризаев - Асад Исматов,
Асалнинг дугонаси - Мукаррама Турғунбоева
Фильм воқеалари 1937 йилда бўлиб ўтади. Воқеалар Тўқимачилик саноати мутахассиси Наташа Абрикосова Москвадан Тошкентга келиши билан бошланади. У тўқимачилик комбинатида янги иш услубларини қўлламоқчи эди ва у ўзига ёрдамчиликка Асал исмли қизни танлайди.
* * *
"АЛИШЕР НАВОИЙ"
1947 йилда Тошкент киностудиясида суратга олинган.
Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган фильм.
Режиссёр: Комил Ёрматов
Ролларда:
Алишер Навоий - Раззоқ Ҳамроев,
Ҳусайн Бойқаро - Асад Исматов,
Мажиддин -Обид Жалилов,
Гули - Тамара Назарова,
Ёдгор-Соат Толипов,
Абул Малик - Раҳим Пирмуҳамедов,
Жалодиддин -Лутфулла Назруллаев,
Мансур - С.Юнусов,
Мўмин - Ш.Азимов,
Масхарабоз - Ҳикмат Латипов,
Жами - Саъдихон Табибуллаев
![]()
![]()
![]()
Фильм воқеалари 15 асрда бўлиб ўтган.
Маҳорат билан суратга олинган бу киноасар ҳалигача телеэкранлардан тушмай намойиш этиб келинмоқда.
* * *
"АЗАМАТ"
("АЗАМАТНИНГ ВАЪДАСИ")
1939 йилда Тошкент киностудиясида суратга олинган.
Фарғона пахтакорларининг меҳнат фаолиятига бағишланган.
Режиссёрлар: Арнольд Кордюм, С. Искандаров
Ролларда:
Азамат - Аббос Бакиров,
Жўра - Бори Ҳайдаров,
Гулсум - Хайла Ғаниева,
Умар - Асад Исматов,
Шунингдек Обид Жалилов, Хикмат Латипов, Халима Рахимова, Владимир Чувелев, Р.Аҳмедов, Н.Ишмуҳамедов ва бошқалар
Бу фильмлар кўп йиллар аввал суратга олинган бўлса ҳам, ҳамон томошабинлар ёдида ва ўзбек киносининг унутилмас классикасидир.





