FATTOHHON.COM
« Все новости“Қўқон Савдо Маркази”да ўтказилган Наврўзона байрам концертлари, бу гал бироз бошқачароқ ташкил этилди.
Бу ердаги 8 март куни ўтказилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерти, байрамона дастурхон билан биргаликда бўлган бўлса, (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)
бу гал 23 март куни катта залда томошабинларга катта концерт тарзида ташкил этилди!
3 қаватли “Қўқон Савдо Маркази” нинг биринчи қаватида медиа парк, озиқ-овқат дўконлари тартиб билан жойлаштирилган. Иккинчи қаватда эса, савдо дўконларидан ўзингиз ҳоҳлаган услубдаги энг сўнгги урф бўлган кийимларни харид қилиш мумкин. Учинчи қаватда эса, болалар учун ўйингоҳ, замонавий кинотеатр, ресторанлар ва овқатланиш шохобчаси бўлиб, бу Савдо маркази, бемалол оилавий ташриф буюриб, ҳам керакли нарсаларни харид қилиш, ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш учун ҳам жуда қулай маскан!
Қолаверса, бу масканнинг яна бир ўзига хос жиҳати, юқорида айтиб ўтганимиздек, байрамларда ўтказилаётган эл севган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурларидир!
23 март куни биринчи сеанс концерт соат 16.00 да, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг концерт дастури бўлди!
Санъаткор концертни жонли ижродаги қўшиқлар билан бошлади!
Жонли ижродаги қўшиқлар, жонли рақсларга уланди! Дастур давомида, айрим қўшиқлар фонограммада ҳам куйланди, чунки уларнинг мусиқасини жонли мусиқада айнан аслидек чиқариб бериш ҳоҳиш даражасида бўлмай қолиши мумкин эди.
Аммо, барибир жонли ижро кўпроқ бўлди, чунки залдаги мухлисларнинг санъаткордан сўраган қўшиқлари жуда кўп эди!
Гулсанам Мамазоитова концертга ажратилган вақт етгунга қадар, уларнинг сўраган қўшиқларини куйлаб берди. Жумладан, концерт давомида “Қизғонаман-да”, “Ўзингга шайдо этиб”, “Ҳуштак”, “Алла”, Хоразмча бир неча қўшиқлар, “Келмайсиз”, “Ширин орзулар”, “Ажаб-ажаб”, “Тановар”, “Қумпшик”, “Олмача анор”, “Лайлиман” ва бошқа қўшиқлар куйланди.
Айниқса, Гулсанам Мамазоитова талабларга биноан, “Мустаҳзод”ни куйлаганида, томошабинларни рақсдан тўхтатиб бўлмади!
Концерт давомида Гулсанам Мамазоитовадан дасхат олиб, бирга суратга тушишни сўраган мухлисларнинг саноғи бўлмади! Ҳаттоки, у қўшиқлар куйлаш давомида, саҳнага интилган мухлислардан “бироз туриб суратга тушамиз”, деб илтимос қилишига ҳам тўғри келди!
Шунингдек, анъанага кўра, мухлислар ўртасида танлов уюштирилди ва унда мухлислар Гулсанам Мамазоитованинг қўшиқларини куйлашди! Самимий санъаткорнинг ўзи ҳам, мухлислари билан бирга қўшиқларни бирга куйлади!
Бу эса, томошабинларни янада тўлқинлантириб, кайфиятларини янада юқори кўтарди! Ғолибларга “Қўқон Савдо Маркази” томонидан, ўша ердаги кинотеатрга бепул билетлар ҳадя қилинди.
Концертни бошловчи Акмал Мирзо олиб борди.
Санъаткорнинг Онахон мухлислари ҳам уни чин дилдан дуолар қилишиб, бирга суратларга тушишди.
Концерт якунида Гулсанам Мамазоитова “Ўзбекистон” қўшиғини куйлаганида, саҳнага интилган томошабинлар, у билан бирга жону дилидан “Ўзбекистон” деб, ҳайқириб куйлашди!
Концерт юқори кайфиятда ўтди! Концерт якунида Гулсанам Мамазоитова “Дунёдаги энг тинч юрт бу Ўзбекистон! Тинчлигимизга кўз тегмасин!” деган самимий сўзлар билан концертни ниҳоясига етказди!
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - Концерт мен кутганимдан ҳам яхши бўлди! Шукур, мухлисларингизни ҳам таъсирлантириб, ҳам ўйлантириб, ҳам ўйлатиб, куйлатсангиз, бу санъаткор учун катта бахт! Бу концертда мухлисларимни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим, чунки санъаткор сифатида ижод қилиб, топганимиз аслида мана шулар бўлади! Шунинг учун ҳам, ҳамма мухлисларимга раҳмат айтаман! Энг катта раҳматни эса, Концерт ташкилотчиларига айтаман, чунки, Довон ошиб келиб, бу ерда концерт уюштиришнинг ўзи бўлмайди! Шунинг учун ҳам, концерт ташкилотчиларидан Темурбек дўстимизга, шу биноларни барпо этиб, бу ерни обод қилган инсонларнинг ҳаммаларига, ҳамда www.Fattohhon.com сайтига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Ҳозир бу “Қўқон Савдо Маркази”ни айланиб кўрмоқчиман! Бу ер жаҳон талабларига ҳам жавоб бера оладиган зўр маскан бўлганлигига шубҳам йўқ, албатта! Бугунги концерт, бу ердаги концертларимизнинг бошланиши! Ҳали албатта, бу ерда кўп концертлар қўямиз! Бугун ўзингиз ҳам кўрдингиз, мухлислар қўйишмади, шунинг учун ҳам, репертуар ҳам бузилиб кетди, қолаверса, мухлислар жонли мусиқани, жонли ижрони қадрлашади, бугун ҳам кўплаб қўшиқларимни жонли ижрода куйладим! Вақтимиз озроқ чегараланганлиги учун, кўпроқ куйлай олмадим, шундан афсусдаман. Аммо, мухлислар сўраган қўшиқларнинг деярли ҳаммасини ижро қилишга ҳаракат қилдим!
Cаида Вахобова
Феруза Фаттохова
Ташкилотчи продюсер Темур Ҳолиқовга алоҳида ташаккур
Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз