FATTOHHON.COM
« Все новости
25 мартдан 27 мартгача Пойтахтимизда жойлашган “Киночилар уйи”да Япониянинг юртимиздаги элчихонаси, ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида 11-марта “Япон киноси кунлари” бўлиб ўтди. Унда Япониялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган 5 та бадиий ва 2 та анимацион фильмлар намойиш этилди. Улар: “Гуллар мавсумидан сўнг”, “Сузувчилар”, “Ҳаттот қизлар”, Асахияма зоопарки: Осмондаги пингвинлар”, “Ҳамиша: Учинчи хиёбондаги оқшом” фильмлари, “Олисдаги юлдуз овози”, “Астробой” анимацион фильмларидир. Фильмлар япон тилида, рус тилидаги субтитрлар билан намойиш этилди.
“Япон киноси кунлари”нинг очилиш маросимида Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Като Фумихико ҳамда,
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев иштирок этишди.
Очилиш маросимидан сўнг, Кендзи Наканисининг “Гуллар мавсумидан сўнг” фильми намойиш қилинди. Ўрта асрлардаги самурайлар ҳақидаги бу фильм япон маданиятининг яна бир қиррасини аёл муҳаббати тимсолида очиб бера олган.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз