FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳозирда 10 апрелдан бошланадиган яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўриш баробарида, янги “Жиги-жиги” қўшиғига клип суратга олдирди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Мавлоно Лутфий ғазали замонавий оҳангга солиб куйланган бу қўшиқ, тингловчиларга манзур бўлиш билан бирга, ундаги ўзига хос “Жиги-жиги” сўзи ҳам қизиқиш уйғотди!
Санъаткорнинг анъанага айланган “Буюклар бисотидан” мусиқий альбомлари туркумидан учинчиси бўлиб ўрин олиши кутилаётган, “Лутфий” мусиқий альбомидаги бу жўшқин қўшиққа клипни, бир неча йил аввал санъаткорнинг хитга айланган “Мени кучлироқ сев” қўшиғига клип суратга олган ижодкорлар, “9999” студиясидан Хуршид ва Нодир Собировлар суратга олишди!
Ўзгача ғоя асосида суратга олинган клипда санъаткорнинг ўзи ҳам трек куйлашдан ташқари, ўзи ҳам бир ролда намоён бўлди.
Сюжет йўналишидаги клипни суратга олиш жараёнлари бир неча объектларда, бир кун давомида бўлиб ўтди ва унда ёш актёрлар суратга тушишди.
Хуршид Собиров: - Клипни суратга олганда, санъаткорнинг ҳозирги вақтдаги мавқейи, унинг оилавий ҳаётини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга клипда ноодатийликка ҳам ёндошиб, янгилик қилишга, ҳамда меъёрни ушлашга ҳаракат қилдик. Бу клипда мухлислари бироз ёши улғайган Озодбек Назарбековни кўришлари мумкин! Қолаверса, клипда санъаткор кутилмаган ноодатий бир ишни амалга оширади ва унда ҳам унинг самимийлиги, ҳамда бошқаларга яхшилик қилишга бўлган интилишини кўриш мумкин!
Мавзу борасида санъаткор ҳам клипни суратга олаётган ижодкорларга ўз фикрларини билдириб, айрим нарсаларни ўзгартирди ҳам.
Клип тез суръатда томошабинларга тақдим этилди!
Шундан сўнг, кутилмаганда Клип сюжети ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлиши бошланди!
Клипдаги воқеани нотўғри тушунганлар, клипни ўзларига хос равишда таҳлил қилишни бошлашди!
Клипда санъаткор қандай роль ижро этган? Клипдаги қаҳрамонлар унга ким бўлади?
Ҳаттоки, мантиққа тўғри келмайдиган фикрлар ҳам кўпайди!
Клипни нотўғри тушунганларга эса, яна бир марта кўриб, клипнинг айнан 02.04, 02.05 ва 02.10 дақиқасига алоҳида эътибор беришларини тавсия қиламиз!
Шунда клип финалини ҳам бемалол билиб, тушуниб олиш мумкин!
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!
Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовларга миннатдорчилик билдирамиз