FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида март-май ойларида, Республикамиз бўлиб ўтаётган “Биз–буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги Ёшлар фестивали ҳақида маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Шу кунларда мазкур фестиваль Республикамиз вилоятлари бўйлаб қизғин давом этмоқда! Фестиваль доирасида ўтказилаётган тадбирларда, кўплаб санъаткорлар, эстрада хонандалари, актёрлар, актрисалар, шоирлар, ёзувчилар ва кўплаб ижодкорлар иштирок этмоқдалар.
Масалан, хонанда Шахзода,
ҳамда Сардор Раҳимхон Қашқадарё бўйлаб кўплаб тадбирларда фаол иштирок этаётган бўлсалар,
Шоира Отабекова эса, Сурхондарё бўйлаб бўлиб ўтаётган тадбирларда фаоллик кўрсатиб қайтди.
Мазкур тадбирлар ёшларимизни маънан етук, ўз юрти келажагига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида муҳим аҳамият эга эканлиги шубҳасиз.