FATTOHHON.COM

« Все новости

2 АПРЕЛЬ – ЎЗГАЧА КУН! 02.04.2016 03:51

 IMG_1673

Ўзбек шоу бизнес вакиллари хонандалар, актёр ва актрисалар, 2 апрель – Бутунжаҳон аутизм муаммоси тўғрисидаги ахборотни тарқатиш куни муносабати билан “UNICEF”нинг навбатдаги шундай хасталикка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш  лойиҳасида иштирок этишмоқда!

 IMG_1679

Бу хасталикка чалинганларда, ижтимоий ўзаро ҳаракатдаги бузилишлар, бошқа инсонлар билан мулоқотдаги қийинчилик ва феъл-атвордаги ўзига хослик яққол кўзга ташланади.

 IMG_1676

Аммо, бу оламда ўзига хослик, ўзгача бўлиш нормал ҳолат, шундай экан, нима учун бу хасталикка чалинганлар билан мулоқотда бўлмаслик, уларга эътибор қаратмаслик, қўллаб-қувватламаслик керак?

 IMG_1672

Ахир бу хасталикка чалинган болалар, жуда ҳам беозор ва ҳимоясиздек, ҳамда улар хасталик туфайли кўпинча ташқи оламдан чегараланиб қоладилар. Аммо, бунинг сабабини ҳеч ким билмайди...

 IMG_1677

Аутизм –давосиз дард бўлса ҳам, аммо унинг ягона давоси, бу сизнинг меҳрингиз!

IMG_1678

Шундай экан, нафақат 2 апрель, балки ҳамиша атрофимиздагиларга меҳр-оқибатли бўлайлик!  

IMG_1674

IMG_1675