FATTOHHON.COM
« Все новости
5 июль куни соат 19.00 да "Киночилар уйи"нинг бир йўла учта "Катта зал"и, "Пушти зали" ва яна бир залида, Режиссёр Азиз Умрзоқовнинг навбатдаги "Оқибат - 2: Инсон қадри" фильми премьераси бўлиб ўтди.
![]()
Премьера бошланишига бир соат қолганидаёқ, "Катта зал" ва "Пушти зал" томошабинларга тўлиб бўлган эди . . .
![]()
Премьера бошланиши билан эса, тик туриб қолган томошабинлар иккита залга ҳам тўлиб кетганлиги учун, Учинчи зал ҳам очиб берилди ва учинчи залга яна бир нечталаб ўриндиқлар жойлаштирилишига тўғри келди...
![]()
Премьера бошланиши олдидан "Оқибат-2: Инсон қадри" фильмининг хонанда Камолхўжа томонидан куйланган саундтрек клипи намойиш этилди.
Саундтрек сўзлари, фильмнинг сценарий муаллифлари Саида Ваҳобова ва Феруза Фаттохова қаламига мансуб.
![]()
Шундан сўнг, фильм ижодкорлари таништириб ўтилди.
![]()
ФИЛЬМ РЕЖИССЁРИ: АЗИЗ УМРЗОҚОВ
![]()
Фильмда бош ролни актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ижро этган.
Илк бор ўта жиддий ролда!
![]()
![]()
Асосий ролларда: Тўхтамурод Азизов, Толиб Мўминов, Барно Қодирова, Умид Искандаров, Дилноза Махмудова, Шерзод Бин, Шаҳзода Муҳамедова, Муҳаббат Эргашева, Саид Мухтор, Жаъфарбек ва бошқалар . . .
![]()
Бугун актриса Муҳаббат Эргашева учун қўшалоқ байрам бўлди. Негаки, 5 июль актриса Муҳаббат Эргашеванинг туғилган куни! Актрисани таваллуд куни билан яна бир бор табриклаймиз!
![]()
![]()
![]()
![]()
Фотолар учун НОДИР га минннатдорчилик билдирамиз!
![]()
"ОҚИБАТ-2: ИНСОН ҚАДРИ" фильми 6 июлдан "Алишер Навоий" (собиқ Панорама), "Киночилар уйи", "Mega cinema" кинотеатрларида намойиш этилмоқда!
ОҚИБАТ-2: ИНСОН ҚАДРИ" ФИЛЬМИ
РЕАЛ ВОҚЕАЛАР АСОСИДА!
УНИНГ ҚАҲРАМОНЛАРИНИ БУГУНГИ КУНДА,
РЕАЛ ҲАЁТДА, ҲАТТОКИ ЁНИНГИЗДА ҲАМ УЧРАТИШИНГИЗ МУМКИН...
ОҚИБАТНИ СОҒИНГАНЛАР УЧУН ЯНА БИР ҲАЁТИЙ ФИЛЬМ!
Феруза ва Назокат Умаровалар тайёрлашди
![]()





