FATTOHHON.COM
« Все новости![]()
Пойтахтимизда жойлашган Халқаро бизнес марказининг "Навоий" залида 6 июль куни соат 17.00 да Фонд Форум, Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди, БМТ ТР нинг "Иш билан таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик" лойиҳаси, "Маҳалла" Республика хайрия жамғармаси ҳамда, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси "Кўмакка муҳтож оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига ННТ ларни жалб этиш" мавзусида, давра суҳбати бўлиб ўтди.
![]()
Мазкур тадбирда, Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни Қўллаб қувватлаш Фондининг ҳамкор ташкилотлари, Грант дастурининг 2012 йилдаги 1 босқичи ғолиблари, ННТ ларнинг ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаётган маҳаллий ҳукумат идоралари, ишбилармон доиралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, БМТ ТР, халқаро ташкилотлар, Экспертлар кенгаш аъзолари ҳамда Олий Мажлис сенаторлари, ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар.
![]()
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова





