FATTOHHON.COM

« Все новости

V “BABY” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ  08.07.2012 11:15

baby_turnir7.jpg

7 июль куни соат 17.00 да, пойхтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Фонд Форум ва "Форум юниор спорт" болалар спорт мажмуаси, Болалар спортининг ривожлантириш жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган Бадиий гимнастика бўйича, V  "Кичкинтой" ("Baby") халқаро очиқ турнирининг гала-концерти бўлиб ўтди. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган мазкур турнирдан кўзланган мақсад, ёш гимнастикачиларимизни қўллаб-қувватлашдир.

 

baby_turnir6.jpg


Бу йил турнирнинг финалида 200 нафар энг яхши ёш спортчилар ўз маҳоратини намойиш этишиб, улардан энг яхши номерлар ва намунали чиқишлар намойиш этилди. "Ўзбекистон" спорт мажмуасида намойиш этилди.

 

baby_turnir5.jpg

 

baby_turnir4.jpg

 

baby_turnir2.jpg

 

baby_turnir.jpg

 

baby_turnir5.jpg

 

 

 

Турнирда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан ("Жалдыз" мактаби, Остона шаҳри) спортчилар иштирок этишди.

 

baby_turnir8.jpg


Дастурни журналистлар Нилуфар Сотиболдиева ва Даврон Кобуловлар олиб боришди.

Биринчи бўлиб, дастурга мос равишда, Бухоролик ёш гимнастикачи қизчалар, хонанда Гулсанам Мамазоитованинг "Хуш келдингиз" қўшиғига саҳналаштирилган рақсни гимнастика билан уйғунлаштириб намойиш қилдилар. Ҳар бир гуруҳ гимнастикачиларининг кийимлари ҳам, номерлари ҳам ўзига хос эди.

 

baby_turnir3.jpg


Нукус шаҳри ёш гимнастикачиларидан русча қўшиққа саҳналаштирилган композиция, Олмалиқ шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Корида" композицияси, Қарши шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Бака банг", Наманган ёш гимнастикачи қизларидан "Қувноқ қизчалар", Жиззах ёш гимнастикачи қизларидан "Ҳиндча рақс", яна Қарши шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Ўрдакчалар рақси", Навоий ёш гимнастикачи қизларидан "Қуёнчалар", Самарқанд шаҳри ёш гимнастикачи ёш гимнастикачи қизларидан "Бурундуклар" композицияси, Навоий шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Қуёшли кун" композицияси, Нукус шаҳри ёш гимнастикачиларидан "Арабча рақс", Бекобод ёш гимнастикачи қизларидан "Қувноқ қора танлилар", Гулистон шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Аҳил ҳашаротлар", Бухоро ёш гимнастикачи қизларидан "Йигитлар", Қибрай ёш гимнастикачи қизларидан "Хитойча рақс", Бекобод ёш гимнастикачи қизларидан "Металлурглар", Навоий ёш гимнастикачи қизларидан "Царевна Забава", Бухоро ёш гимнастикачи қизларидан "Ажойиб гномчалар", Самарқанд ёш гимнастикачи қизларидан "Ҳинд эртаги", Бухоро ёш гимнастикачи қизларидан "Попласы", Қозоғистоннинг Остона шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Қўғирчоқлар", Тошкент шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Оқ мушукча", Навоий шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Ҳаёт гуллари", Самарқанд шаҳри ёш гимнастикачи қизларидан "Буратино" композицияси, Тошкент шаҳри "Форум Юниор Спорт" гуруҳидан "Эльвин ва бурундуклар" композициялари намойиш этилди.

 

baby_turnir9.jpg

 

baby_turnir11.jpg

 

baby_turnir10.jpg

 

baby_turnir14.jpg

 

baby_turnir15.jpg

 

baby_turnir13.jpg


Хонандалардан Муниса Ризаева ва "Зарба" гуруҳи ўзларининг қўшиқлар кетма-кетлиги билан болажонларни табрикладилар. Ёш гимнастикачи қизлар ҳам уларни ўраб олиб, рақсларга тушдилар.

 

baby_turnir12.jpg


Концерт сўнггида қатнашчилар паради ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 1-, 2-, 3-ўринлар ҳар бир ёш категорияси бўйича (2004, 2005, 2006 йил туғилган) ҳамда энг яхши жамоалар орасида аниқланди.

 

baby_turnir16.jpg


Турнир якунига кўра, барча иштирокчилар Лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова томонидан совға ва дипломлар билан тақдирландилар.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

baby_turnir1.jpg