FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА «КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?» МАЗМУНИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ! 05.04.2016 18:12

 IMG_1581

«Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари 4 апрелдан 9 апрелга қадар Жиззах вилоятидаги таълим муассаларида ўтказилиши бошланди.

57

Тарғибот тадбирлари биринчи куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол туманларидаги 49 та умумтаълим мактабларида, “Меҳрибонлик уйи”, 18 та касб-ҳунар коллежи ва 4 та академик лицейлар, олийгоҳлар ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказида юқори савияда ўтказилди.

IMG_1521

_DSC0830

Мазкур тадбирларда 75 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, улар жами 20 минг нафарга яқин талаба ёшлар жалб этилди.

DSCN4875

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида юртимизда Мустақилликкача бўлган давр ҳамда, Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» номли фотокўргазмалар, видеороликлар, ёшларни ватанпарварликкка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи бадиий фильмлар, «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзусидаги ролик Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол туманларидаги умумтаълим мактаблари, олийгоҳлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар ва “Меҳрибонлик уйи”да намойиш этилди.

IMG_1492

Мазкур тарғибот тадбирлари ёшларимизни маънан етук, ўз юрти келажагига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида муҳим аҳамиятга эга эканлиги шубҳасиз.

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази

Матбуот хизмати

IMG_3048

DSC_0201

IMG_1490

DSCN4826

_DSC0825

DSCN0050

DSCN0017

DSC_0160

 

DSC_0032

DSC_0008

55

54

44

_DSC0808

_DSC0796