FATTOHHON.COM

« Все новости

ЮЛДУЗ ҲАМИДОВА  10.07.2012 09:20

yulduz_hamidova3.jpg Актриса Юлдуз Ҳамидова, кўплаб фильмларда суратга тушган ва турли характердаги ролларни ижро этиб келмоқда. Жумладан, "Гуноҳ", "Гуноҳ 2", "Фериде", "Шабнам", "Чавандоз" ва бошқалар....

  

Актриса билан бугунги кун ўзбек киноси ҳақида қисқача суҳбатлашдик.  

 

yulduz_hamidova2.jpg

 

-"Ўзбеккино"си ҳозирги кунда ривожланиш даврида деб айтилмоқда, сизнинг бу ҳақида фикрларингиз?

- Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги кунда, ўзимизнинг ўзбек киноларимизга талаб жуда ҳам  катта. Ўтган йили, Фонд Форум томонидан Кинофорум ўтказганимизда, бир қанча чет эллик меҳмонлар, киношунослар, киноактёрлар билан мулоқотда бўлдик. Бир нечта фильмларимизни кўрдик. Уларни  бизнинг кинога қизиқишлари кучли, айниқса, миллий фильмларимизга. Шунинг учун ҳам ўйлайман-ки, ҳозир биздан талаб қилинаётган нарса, фильм яратишга бироз жиддийроқ ёндошишлари керак, деб ўйлайман. Кўп марта айтилди, ўзингизга ҳам маълум, ўша фильмларнинг саёзлиги, ёки сценарийларимизни бир-бирига кўпинча қайсидир жиҳатдан ўхшашлиги, албатта нафақат биз қилаётган фильмлар, ўша чет элликлар учун эмас, асосан, биринчи навбатда ўзимизни Ўзбекистон учун, ўзимизнинг мухлисларимиз учун қилинади. Шу сабабдан ҳам, кино мухлисларимизнинг дидлари анча нозик бўлиб қолди. Қайсидир фильм, бугунги кун талабига жавоб бера олади, қайси биридир томошабиннинг дидига унчалик тушмайди. Шу сабабдан ҳам ўйлайман-ки, бизлар сал жиддироқ ёндошишимиз керак. Нафақат ўша сценарий муаллифларимиз, режиссёрларимиз, ҳаттоки биз актёрлар ҳам, масалан, мен актриса сифатида ўзимдан ҳам айтмоқчиман. Ўша сценарийларимизни ўқиётганимизда, бироз шунга чуқурроқ шунга ёндошишимиз керак, деб ўйлайман. Ўша яратаётган образимиз деймизми, ролимиз ми, қайсидир жиҳатдан, бир-бирига ўхшамаслигига ҳаракат қилишимиз керак. Албатта, бизни ёшимиздаги актрисаларимиз учун, (сал жилмайиброқ) роль танлашимиз сал қийинроғ-у, лекин шунга қарамасдан, қандайдир бизни ҳам ўша фильмда, нафақат ўша яратилган фильмда, балки томошабинлар ўртасида ҳам бир из қолдиришимиз керак. Нимадир қолдиришимиз, нимадир демоқчи бўлишимиз керак. Чунки, асосан фильмларимизни олиниш сабаби ҳам шунда. Биз ўша фильмларимиз орқали, ўзимизнинг нақадар маданиятимиз кучлилигини, жуда катта тарихга эга эканлигимизни, кўрсата олишимиз керак, деб ўйлайман. Агар тарихга назар соладиган бўлсак, улуғ улуғ бобокалонларимиз, улуғ-улуғ шоирларимиз, жуда катта ижодкорларимиз ўтишган. Шунинг учун, ҳам ўйлайман-ки, биз қайсидир жиҳатдан хато қилмаслигимиз керак. Иложи борича тўғри ёндошишимиз керак.

 

yulduz_hamidova4.jpg

 

- Сизга янги фильмга таклиф бўлганда, фильм сценарийсини асосан қайси жиҳатига қараб, таклифни қабул қиласиз?

- Асосан биласизми, ўша сценарийни ўқиганда, биринчи ўринда мавзусига қарайман. Мавзу талабга асосан, ҳар томонлама бугунги кун талабига мос бўлиши керак. У ёш томошабин деймизми, ёки катта томошабинми, қайси томошабин бўлишидан қаттий назар, ўткир суюжетли мавзу бўлиши керак, деб ўйлайман. Воқеаларга жуда бой бўлиши керак. Албатта боя айтиб ўтганимдек, қайсидир жиҳатдан енгилроқ мавзулар ҳам бўлган бўлиши мумкин. Лекин, қайсидир маънода ўсиш жараёнида бўлсак, албатта иш бор жойда кичкина хато ҳам бўлади. Хато бор жойда, биз яна ҳам ўз устимизда ишлашга ҳаракат қиламиз. Яна ҳам интилишга ҳаракат қиламиз. Яна ҳам янги янгиликларни яратишга, яна ҳам кўпроқ, ўша глобал муамоларимизни очишга ҳаракат қиламиз. Энди (жилмайиб) менга келганда, албатта ҳоҳлардим-ки, бизнинг ўрта ёшдаги актрисаларга ўша кичкинагина она образи билан, ўша бир опа обризи билан чекланиб қолмасдан, уларнинг ҳам ҳаётини кенгроқ очиб беришга, уларни ҳам ҳаётига чуқурроқ қаралишини ҳоҳлаган бўлардим. Шунақа образларни кўпайишини ҳоҳлардим, албатта.

 

yulduz_hamidova.jpg

 

- Кўп сценарийлар ўқийсиз, кўп роллар ижро этасиз... Ҳозирги кунда сценарийларга, сценаристларга нима етишмаяпти, деб ўйлайсиз?

- (бироз ўйланиб) Назаримда, тор доирада қараш керак эмас. Энди мен уларни қайсидир жиҳатдан яхши, ёки ёмон дея олмайман. Лекин, бир қарашда жуда ҳам, тор доирада қарашлар жуда ҳам кўп бўляпти. Ўша сценарий мавзусида ҳам, режиссёрларимизнинг ёндошиш жиҳатидан ҳам! Бир ижодкор сифатида истардим-ки, фильм мавзусига кенгроқ қаралса, яна ҳам чуқурроқ ёндошилса, яъни, икки ёшни севгиси билан чегараланиб қолмаслик керак, назаримда. Тўғри, энди бу ҳам бугунги кунда ёшларимиз ҳаётида биринчи ўринда. Ёшларимиз билан, биз бефарқ эмасмиз. Лекин, қанақадир бир томонлама бўлиб қоляпти, деб ўйлайман. Бунга яна ҳам чуқурроқ, кенгроқ яна ҳам уларга яқинроқ, ҳар томонлама ёндошилса, дейман. Чунки, бугунги кунда ёшларимизга жуда катта имкониятлар берилган. Жуда ҳам кўп нарсаларга эришишяпти. Уларнинг ўша муваффақиятларини, эришмаган жиҳатларини, эришган ютуқларига қандай қилиб эришганини, қай йўсинда, шу йўлларга кириб борганини, қандай сабаблар бўлганини, шу томонларига жуда ҳам, бир чуқурроқ қараш керак, деб ўйлайман.

 

yulduz_hamidova1.jpg

 

- Бугунги кунда Ўзбек киносини ривожлантираётган, ўзбек киносининг келажаги деб кимларни айта оласиз?

- Умидли режиссёрларимиз жуда ҳам кўп. Бир томондан уларга (жилмайиб, сал кулиброқ) қоралаш кўз билан (агар шундай дейилса) қараган бўлсак, иккинчи томондан уларга жуда катта ишончлар ҳам билдирилган. Ўша ишонч билдирилган ёшларимиз ҳам жуда ҳам кўп. Улардан мисол айтишим мумкин, Аюб Шаҳобиддинов, Акбар Бектурдиев, Мансур Абдухолиқов, Ёлқин Тўйчиев... жуда ҳам кўпларни санаб ўтиш мумкин. Яна истардимки, уларнинг сафи яна ҳам кенгайишини, яна ҳам кўпайишини. Мана шундай ёш умидли режиссёрларимиз, нафақат бизни, халқимизни ҳам кўпроқ қувонтирадиган фильмлар суратга олишларини, ўзларини экран орқали нима демоқчи бўлганликларини, фикрларини чуқурроқ баён этадиган режиссёрларимиз, актёрларимиз сафлари, кенгайишини истаб қоламан.

Саида Вахобова