FATTOHHON.COM
« Все новости4 апрелдан 9 апрелга қадар Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат маркази ташаббуси билан қатор таъллуқли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Жиззах вилоятида бошланганлиги ҳақида сайтимиз орқали маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Ҳозирда мазкур тадбирлар қизғин руҳда давом этмоқда!
Маданият ва санъат намоёндалари иборат тарғиботчилар гуруҳи,
5 апрель санасида Жиззах шаҳри, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Зафаробод туманларидаги умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ҳамда, маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ташриф буюришди.
Душанба куни бўлиб ўтган тадбирларда эса, 75 нафар таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этган бўлса, куни кеча ташкил этилган тадбирларда уларнинг85 нафарни ташкил этди.
Учрашувлар давомида тарғиботчилардан 27 мингдан зиёд талаба ёшлар билан юзма-юз суҳбатлашдилар.
Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар жумладан Равшан Комилов, эстрада хонандалари Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова), “Сарбон” гуруҳи хонандаси Фарҳод Саидов, Даврон Эргашев, Азиз Раметов ҳамда маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга Мустақилликка қадар бўлган давр ва Мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.
Ёшлар Маданият ва Санъат маркази
Матбуот хизмати