FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ! 07.04.2016 23:01

 2016-04-06_112843

Жиззах вилоят ҳокимлигида 5 апрель куни тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Маданият  ва спорт ишлари Вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ёшлар Маданият ва Санъат маркази раҳбари Жамолиддин Узоқов, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Исамат Эргашевлар журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.

2016-04-06_112315

Жорий йилнинг 4 апрелидан вилоятимизнинг барча таълим муассасаларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бошланди.

2016-04-06_112538

Тарғибот тадбирларининг илк кунида Жиззах шаҳридаги бир нечта таълим муассасаларининг жами 11 минг нафарга яқин ўқувчи ва талаба ёшлари жалб этилди.

2016-04-06_111949

-Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 07/02-08-1-сонли “Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” ижросини доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда, -дейди Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ёшлар Маданият ва санъат Маркази Раҳбари Жамолиддин Узоқов.

2016-04-06_112337

Тадбирда сўз олганлар юртимизда Мустақилликкача бўлган давр, ҳамда Мустақиллик йиллари амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапириб, “Ким эдигу-ким бўлдик?” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга, Мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадлари ҳақида гапирдилар.

2016-04-06_112519

Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларида ўтказилаётган Тарғибот тадбирлари 9 апрелгача давом этади.

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази

Матбуот хизмати