FATTOHHON.COM
« Все новостиВазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.
Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 4-8 апрель кунлари давомидаЖиззах вилоятининг 1 та шаҳар ва 12та туманида, яъни Жиззах шаҳрида, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Жиззах, Зафаробод, Зомин, Зарбдор, Пахтакор, Мирзачўл, Фориш, Янгиобод туманларидаги 241 та умумтаълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларида76 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, 6 тамаданият ва аҳоли дам олиш марказларида юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 93 805 нафар ўқувчи ёшлар ва талабалар иштироки таъминланди.
Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.
Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “Жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.
Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:
- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;
- “Ким эдигу – ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди.
Тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи бадиий фильмлар вилоятдаги 241 та умумтаълим мактабларида, 76 та касб-ҳунар коллежларида намойиш этилди.
Тадбирлар Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг телеканаллари орқали янгиликлар тарзида эфирга узатилди.
Тадбирларда кўплаб газеталар мухбирлари иштирок этдилар.
Тарғибот тадбирлари ўз навбатида эстрада хонандаларининг интернетдаги “instagram”, “facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларида ҳам, онлайн равишда ёритилиб, 700 минг нафардан зиёд ўқувчиларни қамраб олган.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
матбуот хизмати