FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҲАЁТ УЧУН!” ФУТБОЛ ЎЙИНИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИДАН ЭКСКЛЮЗИВ! 15.02.2013 14:53

foto-21_4.jpg

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг энг хайрли лойиҳаларидан бўлган, “Ҳаёт учун!” хайрия форум марафони доирасида ўтказилаётган тадбирлардан энг кўп қизиқишларга сабаб бўлгани шубҳасиз, “Ҳаёт учун!” хайрия футбол учрашувидир.

foto-20_4.jpg

Бу спорт учрашувларидан тушган маблағлар ҳам, албатта аёллардаги саратон хасталигини аниқлаш, ташхис  қўйиш, даволаш, ушбу дардга чалинганларни дори-дармонлар билан таъминлаш, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, онколог-шифокорлар малакасини ошириш ҳамда турли хайрия акция ва лойиҳаларини ўтказишга йўналтирилади!

foto-18_5.jpg

“Ҳаёт учун!” футбол бу нафақат, ёрқин футбол ўйини балки кўкрак бези саратони хасталигига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлаш, мазкур касалликни даволаш ва олдини олишга бошқаларни ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкинлигининг яққол ифодасидир.

foto-17_5.jpg

Бу йил ҳам апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган, мазкур “Ҳаёт учун!” хайрия футболига тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган!

foto-19_4.jpg

Ҳозирда мазкур тадбирда қатнашиши керак бўлган гуруҳларнинг тайёргарлик жараёнлари кечмоқда!

foto-13_12.jpg

15 февраль куни кеч соат 21.00 да, мазкур футболда қатнашувчи театр ва кино юлдузларидан иборат, “Xижолат” гуруҳининг тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтди.

foto-15_9.jpg

“Хижолат” гуруҳи футбол машқларини малакали тренер билан бирга олиб боришмоқда.

foto_127.jpg

 

foto-3_34.jpg

Гуруҳ бошлиғи Жаҳонгир Позилжонов

 

foto-14_10.jpg

 

foto-11_13.jpg

 

foto-2_39.jpg

 

foto-12_11.jpg

Шукурулло Исроилов яна дарвозабон

 

foto-6_19.jpg

Мазкур гуруҳда ҳозирда тайёргарлик машғулотларида қатнашаётганлар: Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Акбархўжа Расулов, Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Даврон Кабулов, Ойбек Рихсибеков, Отабек Мирзахолов, Санжар Шодиев, Улуғбек Қодиров, Валижон Шамшиев, Шукурулло Исроилов ва бошқалар...

foto-7_18.jpg

Даврон Кабулов аввалги тайёргарлик футбол ўйинида, оёғи шикастланган бўлса ҳам, тайёргарлик машғулотларини қолдиришни истамади ва майдонга келиб, гарчи иштирок эта олмаётган бўлса ҳам, четдан тренернинг топшириқларини кузатиб, (оёғи оғриётганига қарамай) машқларни ўзи учун такрорлаб турди.

foto-8_19.jpg

Ҳаво анча совуқ бўлишига қарамай, гуруҳ иштирокчилари, футбол машқларини астойдил бажардилар.

foto-9_19.jpg

Тайёргарлик машқларидан сўнг ҳам, улар майдонда қолиб, машқларни янада мустаҳкамладилар.

Иштирокчилардан фикрлар яқин соатларда...

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto-16_6.jpg

 

 

 

 

foto-1_44.jpg

 

 

 

foto-14_10.jpg

 

 

foto-5_26.jpg