FATTOHHON.COM
« Все новости
ПРЕМЬЕРА! “УММОН” ГУРУҲИДАН “МУНЧОҚҚИНАМ” ФИЛЬМИГА САУНДТРЕК ВИДЕО ПРЕМЬЕРАСИ! +MP3 16.02.2013 08:20

“Уммон” гуруҳи шу кунгача бирор фильмга ҳали аниқ саундтрек куйламаган эди...

Лекин, “Оқибат” ва “Оқибат 2:Инсон қадри” фильмлари ижодкорларининг “Мунчоққинам” фильми “Уммон” гуруҳи эътиборини ўзига қаратди, назаримизда.

Эслатиб ўтамиз, режиссёр Азиз Умрзоқовнинг бу янги фильмида асосий ролларни актёрлар Мирза Азизов, Адиз Ражабов, Жаъфарбек ҳамда янги чеҳра Маржона ижро қилишган.
“Уммон” гуруҳи “Мунчоққинам” фильмига махсус янги қўшиқ ёзиб, ижро қилдилар.

Қўшиқда фильмдаги бош қаҳрамон қизнинг изтироблари, дарди акс этган! Фильм мавзуси бугунги кундаги ёшлар учун долзарб бўлган мавзулардан бири, ота-она устунми ёки муҳаббат?

САУНДТРЕК ВИДЕОНИ КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
(мазкур видео сайтнинг чап тарафидаги КУН ВИДЕОСИ дан ҳам ўрин эгаллади)