FATTOHHON.COM

« Все новости

РЎЗА АЙЁМИ МУБОРАК! ҲАММАМИЗ ЧИН ИНСОНДЕК ЯШАЙЛИК! 19.07.2012 06:48

 

ramazan10.jpgБАРЧАМИЗГА РЎЗАИ РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Рўзаи Рамазон ойларида барча ўзбек халқининг хонадонига файз баракот ва тинчлик-хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

ramazan2_resize.jpg

Рамазонни тавба ва сабр, қалбдан покланиш ойи, дейдилар.


Лекин, инсон қалбида бу хислатлар фақатгина рамазон ойида эмас, йилнинг 12 ойида ҳам бўлиши чин инсонийлик эмасми? Фақатгина бир ой рўзадагина, рўза бўлгани учунгина тил ёмон сўздан тийилиб, хулқ-атвор яхши бўлсаю, рўза ўтгач, тил куфрга очилиб, яна илгари ҳолатга қайтилса, инсонийлик, фақатгина шу 30 кунгина рўзадан иборат эмаc-ку.

ramazan4.jpg

Рўза ойи, тақво ва ибодат ойи бўлишдан ташқари, афсуски, баъзилар учун, ўзини кўрсатиб, кибрга ботиш ойи бўлиши, ачинарли ҳолатдир. Инсонлар кўзи олдидагина, рўза бўлгани учун "рўзадорман" дея,  ўзини тақводор кўрсатиб, қилмаган амалларни қилганман дея, ёлғондан ислом илмининг билимдони ролини ижро этиш, бу инсон ўзини ўзи алдашдан бошқа нарса эмас! Чунки, ёлғонни қанча хаспўшласа ҳам, ёлғонлигини яшириб бўлмайди, дейишади.

Рамазон ойида, барча мўминларни Оллоҳ ана шундай ёлғонлардан асрасин!

ramazan8_resize.jpg

 

Чин поклик, ширинсўзлик, муомала, тарбия, тақво ва инсонийлик, фақатгина рўзада эмас, балки йил, 12 ой давомида ҳамроҳингиз бўлишини тилаб, яна бир бор рамазон ойи муборак бўлсин!

ramazan7_resize.jpg