FATTOHHON.COM

« Все новости

СТИЛИСТДАН МАСЛАҲАТЛАР! 18.04.2016 05:24

Кўплаб талаблар ва таклифларга биноан, сайтимизда гўзаллик, соч турмаклари ҳақида, махсус рукн ташкил этилди. Эндиликда, ўзингизни гўзаллик ва соч турмаклари борасида саволларингизга, сайтимиз орқали Стилист Бехзоджон (Бек Абду)дан жавоб олишингиз мумкин!

IMG_2116

Саволларни телеграм орқали юбориш учун:  +99890 3724552

 IMG_8939

1. Одатда сочга сепиладиган лак айрим ҳолларда аллергия беради. Бу нима учун юз беради? Шундай аллергияси борлар учун бошқа тавсиялар борми?

2. Сочни қуёш нури ҳам заифлаштириши мумкинми? Буни олдини олиш мумкинми?

3. Сочни бақувват қилиш учун тавсия этиладиган ниқоб?

4. Соч табиий ялтираши учун қўлланиладиган восита борми?

5. Соч учун қандай восита энг зарарли бўлиши мумкин?

6. Соч зарарсиз бўялиши, уни турли бўёқларга бўяш зарар бўлмаслиги учун нималар қилиш керак?

7. Наращивание волос, яъни соч улашнинг неччи хил тури бор?

 IMG_2114

Стилист Бехзоджон (Бек Абду):

1. Сочга сепиладиган лак (stayling) асосан 95% фоиз кимёвий элементлардан иборат бўлиб, у аллергияси бор инсонларга ўзидан чиқарадиган ҳидидан аллергия беради. Илдизга сепиладиган соч толаларига сингиб қичишиши ва майда қизил нуқтачалар, ҳамда соч синиб тўкилишига ҳам олиб келиши мумкин. Бу албатта, лак ҳаддан ташқари кўп ишлатилганда бўладиган ҳолат! Ҳозирги кунда Гиппоаллергенный яъни, аллергик реакцияси бор инсонларга реакция бермайдиган лаклар, сочга суртиладиган воситалар ҳам бор, ҳамда мен аллергияси бор инсонларга шундай  Гиппоаллергенный лаклардан фойдаланишларини тавсия этган бўлардим! Ҳар куни мунтазам лак ишлатадиганларга ҳам, Гиппоаллерген лакларни ишлатишни тавсия этаман!

2. Ҳа, албатта, сочни қуёш нури ҳам заифлаштириши мумкин. Бу асосан, қуёшда кўп юрадиган инсонларда бўлади, деб ўйлайман. Асосан, ёз кунлари иссиқ мамлакатларда, дам олишга борадиган аёллар буни олдини олишлари лозим! Қуёш таъсири сочга асосан, очиқ рангдаги сочга эга аёлларга тегишли бўлади! Очиқ ранг қуёш нурини тез олади ва сочлар заифлашади, ҳамда қурийди. Сочларини мелирование қилдирганлар, айниқса, бунга эътибор қилишлари керак. Қуёш нуридан сақлаш учун, юзга ҳар хил кремлар бўлганидек, (SPF) сочларга ҳам бор ва бу табиий ёғлар асосида тайёрланган косметик “флюид масло”, махсус ёғлардир!

3. Албатта, сочларга ҳар доим парвариш керак! Қандай соч бўлмасин, у ҳар доим парваришланиши шарт! Масалан, бу профессионал гўзаллик салонларида профессионал косметика воситалари билан ҳам, уй шароитида ҳам амалга оширилиши мумкин. Уй шароитида масалан, мана бу ниқобни маслаҳат беришим мумкин.

                1. Кунжут ёғи-15 грамм (2 ош қошиқ),

                2. Бодом ёғи 15 грамм (2 ош қошиқ),

                3. Зайтун ёғи 20 грамм (2,5 ош қошиқ),

                4. Қалампир настойкаси (Персовый настойка) 20 грамм (2,5 ош қошиқ),

                5. Бир дона лимоннинг сиқиб чиқарилган шарбати.

Буларнинг ҳаммасини бир идишда яхшилаб аралаштириб, қўлга махсус (резина) қўлқоп кийиб, ювилмаган бошга илдиздан бошлаб, то учигача яхшилаб суртилади ва бир соатга бошга полиэтилен  қалпоқ (шапка) кийиб, 1 соат ушланади. Ҳар 30 минутдан сўнг, яъни 1 соат ичида 2 марта полиэтилен қалпоқ (шапка) устидан сал фенда қиздирилади.

IMG_8938

4. Соч табиий ялтираши учун қўлланиладиган воситалар бор ва кўп, албатта. Масалан, юқорида айтиб ўтган ниқобимни қилган инсоннинг сочи доим соғлом бўлиб, ўзининг сержилолигини йўқотмайди!

5. Соч учун қандай восита энг зарарли восита, бу Аммиак! Ҳаддан ташқари кўп соч бўяш, ҳар хил кимёвий воситалардан кундаликка фойдаланавериш, соч тўғрилайдиган дазмол (stayling) дан кўп фойдаланиш, ҳамда ҳозирда оммабоп бўлган сочни шишириш (объём) қилиш учун кўп аёллар ва қизлар ишлатаётган Gafre, илдизига майда қилиш, кўпчилик хотин-қизларда кузатилмоқда! Мен буни кундаликда ишлатилишига жуда ҳам қаршиман! Чунки, буни жуда кўп зарарли тарафларини айтиб ўтишим мумкин! Масалан, соч, турмакланади ва қуруқ соч илдизига айрим ҳолатларда кузатиш мумкинки, айрим салонларда соч илдизига лак сепиб иссиқ Gafre босилади ва бундан соч илдизи куяди, шикастланади! Натижада ўз мустаҳкамлигини йўқотади! Бу эса, жуда ҳам нотўғри! Ҳамда бундан кундаликда фойдаланиш ҳам жуда нотўғри! мен ўйлайманки, ҳар бир аёл сочлари соғлом бўлишини ҳоҳлайди ва бундай тарзда ўз сочларини ўйламай нобуд қилмаслиги керак! Мени аёлларга ва қизларга маслаҳатим, бундай нарсалардан ўзингизни тийинг, табиий гўзалликка етадигани йўқ!

IMG_8941

6. Соч зарарсиз бўялиши, уни турли бўёқларга бўяш зарар бўлмаслиги учун фақат сифатли соч бўёқлардан фойдаланиш керак! Шунингдек, соч бўёғининг таркибида Аммиак йўқ ва Аммиак жуда оз бўлган соч бўёқларидан фойдаланиш зарур!

7. Соч улаш, сунъий узайтириш усуллари жуда ҳам кўп! Бу ҳозир аёллар ва қизларда жуда ҳам урф бўлган! Бунинг бир неча турлари бор, булардан иссиқ кератин ёрдамида капсулали наращивание соч узайтириш, иссиқ кератин ёрдамида капсула қилинган сочларни совуқ ҳолатда узайтириш, селекон қисқичлар ёрдамида, ҳамда Трессовый наращивание!

Саида Вахобова тайёрлади