FATTOHHON.COM
« Все новости"Шод" гуруҳи «Биз буюк юрт фарзандларимиз» шиори остида "Камолот" ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилаётган фестивалда иштирок этдилар.
Фестивалда улар билан биргаликда, бошқа санъаткорлар, актёр, актрисалар ва шоир, олимлар ҳам иштирок этдилар.
Жумладан, актёрлар Умид Искандаров, Фаррух Соипов, Муҳаммадали Искандаров, актриса Асал Шодиева, шоир Темур Малик, устоз санъаткорларимиздан актёр Муҳаммадали Абдуқундузов, хонанда Умида Мирҳамидова, Мазкур фестивал доирасида "Шод" гуруҳи Андижон, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида бўлиб қайтдилар.
Шуҳрат "Шод" гуруҳи: - Фестивал доирасида вилоятлардаги ёшлар билан учрашдик, улар билан фикрлашдик ва уларнинг Ватанимиз равнақи йўлидаги мақсадларига эришишига қандайдир ёрдам бера олдик, деб айта оламан. Чунки, ўша ёшларнинг нечтаси бўлса ҳам, фикрларимизни олишган бўлса, биз мақсадимизга эришдик деб ўйлаймиз! Бу фестивалдан мазмун шундаки, келажак биз ёшларнинг қўлида! Биз юртимиз равнақи учун, қанча яхши натижалар кўрсатсак, бу бутун жаҳонда, Ўзбекистон деганда, янада юксалиш демакдир!
"Шод" гуруҳи шунингдек, тинимсиз ижод билан банд бўлиб, шу кунларда "Ана-мана" деб номланган шўх қўшиқ устида ишламоқдалар. Қўшиқ 10 кунларда тайёр бўлиши кўзда тутилган. Аранжеровка Жасур Абдураҳмонов, шеъри "Шод" гуруҳи ва Гулбаҳор Мўминовага тегишли.
