FATTOHHON.COM
« Все новости
Ижоди уммондек тошқин "Уммон" гуруҳи 12 август куни ўзининг "Бойлик" қўшиғига клип суратга олдирди.




Клип суратга олиш учун иккита декорация ҳозирланган бўлиб, суратга олиш майдончасига кириб келганимизда, декорациялар битказилган ва тайёргарлик ишларининг охирги қисми кечаётган эди. Суратга олиш майдончасида 10 дан ортиқ ижодкорлар ўз ишлари билан банд эдилар.

Соат 11.00 дан ошган бўлиб, "Уммон" гуруҳи йигитлари клипда суратга тушиш учун ҳозирлик кўрардилар. Клипда суратга тушиш учун гуруҳдаги Шохрух имиджини ўзгартирганлигига ҳам гувоҳ бўлдик.
"Уммон" гуруҳи фаолияти ва суратга олинажак клип ҳақида, гуруҳ продюсери Ислом Назаров билан суҳбатлашдик.
Ислом Назаров гуруҳ продюсери: - "Бойлик" қўшиғига клип суратга олиш фикри, "Уммон" гуруҳи аъзоси Зоҳиддан чиқди, ҳаммамиз унинг фикрини қўллаб-қувватладик. Ундан олдин, "Сен кетавер" деган қўшиққа клип суратга олмоқчи эдик, лекин техник сабабларга кўра, фикримиз ўзгарди. Шундан сўнг, "Бойлик" қўшиғига декорациялар билан клип суратга олишга қарор қилдик. Клипга режиссёр сифатида тажрибали режиссёр-клипмейкерлардан Рустам ака Муродовни таклиф қилдик. Клип декорацияси учун 15 кундан кўпроқ вақт кетди. Клипни суратга олиш ишлари 2 кун бўлиши кутилмоқда! Клипнинг кичик сюжет қисмидаги қаҳрамон йигит ролини гуруҳдаги Зоҳиднинг ўзи ижро этади.
- Продюсер сифатида "Уммон" гуруҳининг ижодий фаолияти ҳақида фикрларингиз?
- "Уммон" гуруҳи билан битта маҳаллада катта бўлганмиз. Ҳамкорликда ишлаётганимизга 2 йилдан ошди. Агар ҳозир мен уларнинг ижодий фаолиятига баҳо берсам, ўзимизга ўзимиз баҳо бергандек бўлиб қоламиз, деган фикрдаман.
Лекин, агар улар мени ўзимни оғайниларим бўлишмаганда, бутунлай бошқа гуруҳ бўлганиларида ҳам, уларнинг қўшиқларини эшитардим! Уларнинг кўп қўшиқларини эшитаман, биринчи ёқтирган қўшиғим "Сокин тун" бўлган, кейин "Севавераман", "Қандай унутдинг?", "Тўхтаб борар", "Тундан кун кетди"...


Режиссёр ва клипмейкер Рустам Муродов: - "Уммон" гуруҳи билан биринчи марта бирга ишлашимиз. Аввал бошқа қўшиққа клип суратга олдириш ҳақида ўйланганди. Кейин янги қўшиқ яралгач, уларда ўша қўшиққа клип суратга олиш фикри келди. Ўзларида ғоя бор экан, ғоя линияси ҳақида, тушунтириб беришди. Биз эса, ўша нарсани сюжетга боғлаб, бир линияга мужассамлаштирдик. Клипнинг сюжети кичик бўлса ҳам, фалсафий. Лекин, клипда трек асосий ўринда бўлиб, гуруҳ аъзоларининг ўзларининг ҳолати, кечинмалари кўрсатилишига алоҳида урғу берилган. "Бойлик" қўшиғини тингладим ва менга ҳам маъқул бўлди!
Ҳозир биринчи декорацияда суратга олишни бошлаймиз. Бу ўзи асли бино ичида бўлса ҳам, клипда "кўча" тарзида кўрсатилади. Клипда компьютер графикасидан ҳам фойдаланилади!
Ёмғир саҳналари ҳам бор! "Уммон" гуруҳининг ижоди, қўшиқлари ёқади. Гуруҳи аъзолари ҳам шижоати бор йигитлар! Ўз ишларига жиддий ёндошишади!

Клипни суратга олиш ишлари, биринчи бўлиб, бино ичкарисида тайёрланган декорацияда бошланди. Бино ичи бироз салқин бўлгани билан, ҳаво жуда ҳам иссиқ эди. "Уммон" йигитлари клипда суратга тушиш учун бироз иссиқроқ кийимлар танлашгани учун ҳам, иссиқ ҳаво улар учун муаммо бўлди. Албатта, жазирама иссиқда, иссиқ кийимларда клипда суратга тушишнинг ўзи бўладими? Танланган кийимлар қўшиқ ва клипга монандлиги учун ҳам илож қанча?
Бу борада гуруҳ йигитларининг сабрига қойил қолиш мумкин. Қолаверса, ветродуй аппаратини ҳам, муаммони ҳал қилишда ёрдами катта бўлди.



Бино ичкарисидаги декорацияда клипнинг бир қисми суратга олиб бўлингач, ташқаридаги иккинчи декорацияга ўтилди.
(давоми бор)
Клипнинг иккинчи декорацияда суратга олинган қисми, "Уммон" гуруҳи аъзоларининг ўзлари бу клипни суратга олиш жараёнига қандай қарамоқдалар? Репортажнинг иккинчи қисмида!
(Иккинчи қисмда иккинчи декорацияда клипда суратга тушиш жараёнидаги энг қизиқарли ҳолатлар... "Уммон" гуруҳининг ўзини клип ҳақидаги фикрлари...)
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Клип суратга олинаётган "Бойлик" таронани эса, сайтимизнинг МР3 бўлимида тинглашингиз мумкин!







