FATTOHHON.COM
« Все новости“Ўзбеккино” Миллий агентлиги 2016 йил 1 чоракдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда агентлик раҳбарияти, марказий аппарат масъул ходимлари, тизимдаги корхона, ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбари қатнашишди.
Йиғилишда Агентлик фаолиятига доир бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Жумладан, тизимдаги корхона-ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, ҳамда киномаҳсулот ишлаб чиқариш соҳасини модернизация қилиш, теник ва тенологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилиб, олиб борилаётган ислоҳотларни янада жонлантириш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Биз-буюк юрт фарзандларимиз!” ва “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини, шунингдек, Гёте институти билан ҳамкорликда 28-апрель-5 май кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган болалар ва ёшлар учун “Шум бола” III ўзбек ва немис кинолари фестивалини юқори савияда ташкил этишга доир аниқ топшириқлар берилди.
“Ойқиз эртаги” ва “Толиққан кўнгиллар ойга талпинар” номли бадиий фильмларнинг тақдимотига тайёргарлик жараёнининг бориши ҳам, “PROlogue”-ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар II Республика фестивалини ташкил этишга доир масалалар муҳокама қилинди.