FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақида хонанда Анвар Собиров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълумот жойлаштирди.
У “Эй, бешавқат дунё, кечагина биз билан Хоразмда ўйнаб-кулиб, ҳазиллашиб, бизларни дуолар қилиб, катта билан катталарча, ёшлар билан ёшларча муомала қилиб юрган буюк актёр, устозимиз Ўзбекистон Халқ артисти Санъат Девонов тўсатдан оламдан ўтди“ деб, устознинг оила аъзоларига ўзининг ҳамдардлигини билдирган.
“Мафтунингман” фильмидаги тракторчи йигит роли орқали халқ меҳрини қозонган Санъат Девонов “Оловли йўллар”, “Амирликнинг емирилиши”, “Улуғбек юлдузи”, “Севги афсонаси”, “Алпомиш” каби бир қатор фильмларда роллар ижро этган.
Сайтимиз номидан Ўзбекистон Халқ артисти Санъат Девоновнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.