FATTOHHON.COM
« Все новости17 август куни Алишер Навоий (собиқ Панорама) киносаройида режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг янги "Тақдирлар" фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Актриса Муяссар Бердиқулова ва актриса Вазира Юнусова фарзанди билан
Актриса Шаҳзода Матчонова
Актёр ва "Наво" гуруҳи хонандаси Дониёр Ҳафизов
актриса Барно Қодирова ва журналист, сценарист Феруза Фаттохова





Премьерада шоубизнес ва кино оламининг кўплаб машҳур инсонларини ҳам кўриш мумкин эди. Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Саъдиев, актрисалар Муяссар Бердиқулова, Шаҳзода Матчонова (фан клуби билан), актриса Вазира Юнусова чақалоқ фарзанди билан, актёр ва эндиликда "Наво" гуруҳи хонандаси Дониёр Ҳафизов, хонанда Динейра, актёр Алишер Узоқов ва бошқалар...
Динейра саҳнада
Премьера олдидан шоу дастур сифатида бир неча ёш хонандалар ижросида концерт тақдим этилди.
Замзама
Хонандалар Динейра, Замзама ва бошқалар ўзларининг қўшиқлари билан томошабинлар кайфиятини кўтардилар.
Алишер Узоқов саҳнада
Айниқса, премьера олдидан актёр Алишер Узоқовни саҳнада қўшиқ куйлаши, томошабинларни руҳлантириб юборди. Ундан яна бир қўшиқ куйлашни сўрашди ва Алишер Узоқов ҳам, талабларга биноан иккинчи қўшиқни ҳам куйлаб берди.
Шоу дастурдан сўнг, саҳнага "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари Аъзам Ғиёсович Исҳоқов таклиф этилди. Аъзам Ғиёсович Исҳоқов барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, мазкур "Тақдирлар" фильми, байрамга муносиб туҳфа эканлиги, ҳамда ҳозирги кунда "Ўзбеккино" томонидан тақдим этилаётган фильмлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Шундан сўнг, "Тақдирлар" фильми ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Иккинчи режиссёр Дилбархон Юсупова
Фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниев, режиссёр Дилбар Юсупова
Актёр Адиз Ражабов
Актриса Наргиза Салмонова
Актёрлар Акбархўжа Расулов, Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов биргаликда
Фильмда бош ролларни актёр Адиз Ражабов, актриса Наргиза Салмонова, актёр Акбархўжа Расуловлар ижро этишган.
актриса Асал Шодиева
Актёр Фарҳод Абдуллаев ва актриса Муқаддас Ҳолиқова
Шунингдек, фильмда актрисалар Асал Шодиева, Муқаддас Ҳолиқова, Барно Қодирова, актёрлар Фарҳод Абдуллаев, Алишер Отажонов ва бошқалар ҳам турли характердаги ролларни ижро қилишган.
Монтаж режиссёри Эркин Муродов
Либосчи дизайнер Севара Зуннунова
Бастакор Дониёр Аъзамов
Ижодкорлар таништирувидан сўнг, сўз навбати фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниевга берилди. Режиссёр эса, ўз навбатида фильм ижодий гуруҳига миннатдорчилик билдирди.
Фильм намойиши бошланди.
Фильм лавҳаларидан биринчи навбатда, унга жуда ҳам мос ном танланганлиги маълум бўлади. Чунки, фильмда чиндан ҳам, бир-бирига мос бўлмаган "Тақдирлар" тўқнашадилар.
Фильмда оила муқаддас эканлиги, ёшлар айниқса, оила қуриш борасида шошилмасликлари зарурлиги жуда ҳам чиройли ифодалаб берилган.
Шунингдек, актёр Адиз Ражабов ва Акбархўжа Расуловларнинг роллари ўзига хос чиққан. Адиз Ражабов маълум бир вақт мобайнида вақтинча мактабгача таълим муассасида фаолият олиб бориб, жажжи болажонларнинг севимли тарбиячисига айланиши, томошабинлар кўнглида унинг қаҳрамонига нисбатан янада қизиқиш уйғотди, назаримда. Акбархўжа Расулов эса, бугунги кун ишбилармон ёшларининг қиёфасини ярата олган, деб ўйлайман.
Фильмда бугунги кунда долзарб бўлган, ёшлар ўртасида муҳаббат ва шунчаки ёқтиришнинг фарқи, ёшларнинг ҳаётга енгил қарашлари оқибатлари кўрсатиб берилган.
Минг марта гапиргандан бир кўрган афзал, деганларидек "Тақдирлар" фильми ҳозирда Алишер Навоий киносаройи ва Киночилар уйида намойиш этилмоқда!
Феруза Фаттохова
Фото Саида Вахобова












