FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, шарт-шароитлар яратиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3892 – сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 2019 йил 10 майдаги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сон Қонуни ҳамда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9-июлдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 570-сон қарори қабул қилинган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган Қонун ва қарор ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, Маданият вазирлиги томонидан, маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳадаги муассасалар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник аҳволини мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида, Республикамиз ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий ва янги типда лойиҳалаштириш, хусусий ташаббускорларга бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
12 март куни Маданият вазирлигининг Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини Давлат-хусусий шериклик аосида ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод ДЖураев раислигида, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат ва хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи Баркамол Содиқов билан ҳамкорликда семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маданият бошқармаси бошлиқлари ва давлат хусусий шериклик фаолияти бўйича масъул ходимлар ҳамда, Республикамиз вилоятларидан келган ташаббускор тадбиркорлар иштирок этишди.
Семинар- тренинг иштирокчилари саволларига, Маданият вазирлигининг Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод ДЖураев ва Молия вазирлиги Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи Баркамол Содиқов жавоб беришди.