FATTOHHON.COM
« Все новости“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Сурхондарё вилоятида давом этмоқда!
-Маданият ва спорт ишлдари вазирлиги томонидан ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан Сурхондарё аҳлига муносиб совға бўлди! Тарғиботчиларнинг фақат туман ва вилоят марказидаги эмас, ҳар бир таълим муассасаларига, маданият марказларига ташриф буюраётганлари Сурондарёликларни жуда ҳам қувонтирмоқда! -дейди тадбир иштирокчиси Ҳ. Насимова.
Тадбирларда Мустақиллик берган неъматларни нақадар қадрлилигини ёшларга чуқур англатувчи маърузалар, фикрлар,
Ватанни мадҳ этувчи дилбар куй-қўшиқлар қалбларга чин маънода ғурур-ифтихор ҳамда байрамона кайфият олиб кирмоқда. Навбатдаги кунларда тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган туманлар ҳам тарғиботчиларни интиқлик билан кутишмоқда!
Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 4 май куни давомида Шўрчи (“Озод” МФЙ, “Лайлакхона” МФЙ), Денов (“Ушор” МФЙ), Олтинсой (“Миршоди” МФЙ), Сариосиё (“Галлабута” МФЙ, “Ҳамкорлик” МФЙ) ва Узун (“Оқмачит” МФЙ, “Толтуғай” МФЙ, “Шакар” МФЙ), туманларидаги 44 та умумтаълим мактабларида, 28 та касб-ҳунар коллежи ва 2 та ҳарбий қисмда, 2 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, ҳамда 2 та маданият ва истироҳат боғларида юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 85 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 42201 нафар, шундан 16381 нафар умумтаълим муассасалари ўқувчилари, коллеж ва лицейларда 20227 нафар, ҳарбий қисмларда 520 нафар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари, 5023 нафар, (Шўрчи туманида 1203 нафар, Денов туманида 1300 нафар, Олтинсой туманида 1150 нафар, Сарисио туманида 850 нафар ва Узун туманида 520 нафар) аҳоли иштирок таъминланди.
Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази
Матбуот хизмати