FATTOHHON.COM
« Все новостиШахзода ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист “Шахзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқов биргаликда куйлаган “Муҳаббатим” дуэти, Шахзоданинг илк концерт кунида янграганидаёқ томошабинлар томонидан ўзгача кутиб олинди!
Сокин мусиқа ва дилдан куйланган майин ижро, тингловчилар қалбига етиб борганлиги шубҳасиз!
Ҳар бир инсоннинг ўз севгилисига аталган қалб сўзлари бу қўшиқда мужассам бўлган!
Шахзода:
Тақдиримиз боғланар бугун,
Ёш кўнглимда орзуларим бор...
Сиз-ла, бахтим бўлгайдир бутун,
Олдимизда ҳаёт деган йўл...
Рашид Холиқов:
Умр асло абадий эмас,
Сен деб яшай унда ҳар нафас...
Уйимга бахт, нур бўлиб келгин,
Шунда бирга қилишар ҳавас...
Бирга:
Муҳаббатим, осмонида порлаб турган,
Юлдузларим бахш этай бу оқшом,
Севгилим сен учун!
Муҳаббатим, энг сеҳрли ҳар бир кеча,
Кундузларим бахш этай беармон,
Ёлғизим сен учун!
Бутун умр!
Шахзода:
Бахтимга сиз соғ-омон бўлинг!
Доим менинг ёнимда юринг!
Шодлигу ғам, соғ-хасталикда,
Мен ишонган тоғ бўлиб туринг!
Рашид Холиқов:
Ўзингсан юрагимнинг гавҳари,
Ҳаётимнинг асл жавҳари,
Шахзода:
Ёлғизим, вафодорим, ягонам,
Ишқ ўтида ёнган парвонам,
Бирга:
Муҳаббатим, осмонида порлаб турган,
Юлдузларим бахш этай бу оқшом,
Севгилим сен учун!
Муҳаббатим, энг сеҳрли ҳар бир кеча,
Кундузларим бахш этай беармон,
Ёлғизим сен учун!
Бутун умр!
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1) ШАХЗОДА&РАШИД ХОЛИҚОВ-“МУҲАББАТИМ”!
2) ШАХЗОДА&РАШИД ХОЛИҚОВ-“МУҲАББАТИМ”!