FATTOHHON.COM
« Все новостиЁш хонанда Сарварнинг “Элегия” қўшиғи ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Бугун бу қўшиқ тингловчилар эътиборига ҳавола этилди!
Қўшиқ шеъри Гулчеҳра Муродовага, мусиқаси Дилором Омонуллаевага, аранжеровкаси эса, Рустам Тўлашевга Тўлашевга тегишли.
Бу ўта дардли қўшиқ, ўз таъсирлилиги билан тингловчилар кўнглига етиб боради.
Саҳар менсиз ўтиб кетмагин,
Сенинг оппоқ, ёрқин, беғубор,
Кўзларингга ҳали тўймадим...
Андуҳлардан қародир тунлар,
Оқибатсиз ўтади кунлар,
Фақат сени эсламоқ яхши,
Сен таскинсан умримнинг нақши...
Дардларимни сенга бермасман,
Мен заминда энди қолмасман...
Мени кўзларингда олиб кет,
У безавол маконингга элт...
Ойнинг нури кўксимни тиғлар,
Ўйларимдай кўзи паришон,
Она нечун кўзларинг йиғлар,
Бугун асло ўлмайман ишон...
Деразамдан райҳонлар кирар,
Куйлар тонгни келтирган шамол...
Узоқларда кимдур соғинар,
Она энди ўлмасман ишон...
Дардларимни сенга бермасман,
Мен заминда энди қолмасман...
Мени кўзларингда олиб кет,
У безавол маконингга элт...
Она энди ўлмасман ишон...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ!