FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Самарқандда концертининг иккинчи куни Пайариқда,
учинчи кун эса, Самарқанд шаҳар Амфитеатрида бўлиб ўтди!
Ҳар икки концертда ҳам, томошабинлар санъаткорни ўзгача меҳр ва олқишлар билан кутиб олишди!
Ҳар икки концертда ҳам, санъаткор янги “Меҳринг сабаб” мусиқий альбомидаги янги қўшиқлардан ташқари, севимли қўшиқлардан ҳам куйлади. Кўплаб қўшиқларни тингловчилар биргаликда ҳам куйлашди.
Нафақат пойтахтда балки, Республикамизнинг ҳар бир вилоятида бу самимий санъаткорнинг гастроль концертларини интиқлик билан кутишлари сир эмас!
Озодбек Назарбеков ва унинг созандалари ҳар йилги концертларига пухта тайёргарлик кўрадилар, сабаби концертларда асосий эътибор қўшиқлар мазмуни ва ижрога қаратилади! Айрим қўшиқларда бугунги кундаги энг долзарб мавзулар кўтарилиши эса, ўзига хос анъанага айланган! Санъаткор бу йил “Истиқлол” санъат саройида ўтказилган “Меҳринг сабаб” концерт дастурида ҳам, бугунги кундаги 2 та энг долзарб мавзуда қўшиқ куйлаганди! (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) Ундан аввалги йилги концерт дастурида ҳам, глобал мавзудаги “Айтиб бер” таронаси билан юракларни титратганди! (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)
Унинг ҳар бир қўшиғи юракдан куйланиб, тингловчилар қалбига етиб боради! Концертлар давомида, шўх қўшиқлар рақсга чорласа, маҳзун, сокин тароналар фикрлаб мушоҳадага ундайди!
Уни халқ нафақат қўшиқлари, ижроси, санъати, балки инсонийлиги учун ҳам, қадрлайди!
Фотолар учун Жасур Суннатуллаевга
алоҳида ташаккур!