FATTOHHON.COM
« Все новости8 май куни “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасида, 9 Май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Маданият ва спорт ишлари Вазири ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев олиб борди. Йиғилишда кўплаб санъаткорлар иштирок этишди.
Йиғилишда, 9 май “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан "E-yoshlar.uz" лойиҳасининг ташаббускор талаба-ёшлари томонидан ташкил этилган ва Интернет орқали ўтказиладиган “Инсон хотира билан тирик, Қадр билан улуғ” деб номланган виртуал акция ва унда иштирок этиши таклиф этилаётган санъаткорлар, актёрлар ва спортчиларга, қисқа видео (Мобиль телефон ёрдамида) тайёрлаш, мазкур видеода, улар Фахрийлардан хабар олиб, уларга ўз эҳтиромини билдиришлари, сўнг, “Мен хабар олдим! Сен-чи?” дея эстафета шаклида навбатдаги фойдаланувчига (ўз таниш санъаткорлари, спортчи, актёр ва бошқалар) чорлов йўллашлари, ҳақида фикрлашилди.
Мазкур видеоларни улар Instagram Facebook.com тармоғидаги профилларига жойлаштира бошлашди. Жумладан, Ўзбекистонлик ФИФА Рефериси, Осиёнинг энг яхши ҳаками, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида рекордчи, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Равшан Эрматов, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода, "Ниҳол" ва "Эътироф" мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев ва бошқалар, Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва кексалардан хабар олиб, уларга ўз ҳурмат-эҳтиромини билдиришмоқда!
Миллий анъаналаримизга кўра, Юртимизда қариялар ҳамиша қадрланиб келинади.
Кексаларни қадрлаш, уларга эҳтиром Юртимизда нафақат 9 май куни, балки ҳар доим давом этади!
Саида Вахобова