FATTOHHON.COM

« Все новости

БАРЧА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ПРЕСС-КОНФЕРЕНЦИЯ!  19.02.2013 18:17

1 март куни соат 10.00 да

“Мегапланет” комплексида биринчи ўзбек “ПАПАГАНДУС (PAPAGANDUS) 3D – афсонавий гиёҳ” фильми ижодкорлари томонидан,

журналистлар учун пресс-конференция ўтказилади!

banner1_2.jpg

Фильмнинг пресс-конференциясида ўзингизни қизиқтирган барча саволларга

“ПАПАГАНДУС (PAPAGANDUS) 3D – афсонавий гиёҳ” фильми ижодкорларидан жавоб олишингиз мумкин!

Эслатиб ўтамиз, фильм режиссёри Баҳодир Ортиқов

Фильм продюсери Азиз Паттохов, Баҳром Юнусов

Фильмда бош ролни актёр Адиз Ражабов ижро этган. Шунингдек фильмда, Алишер Абдукаримов, Маъруф Отажонов, ҳамда Ғайбулла Ҳожиевлар ҳам роль ижро этишган.

Ўзбек кино оламидаги кутилмаган янгилик ва бурилиш!

Ўзбекистонда 3 D оламига қўйилган илк қадам!

Биринчи ўзбек 3D фильмининг суратга олиш жараёнлари қандай кечди?

Фильм продюсерлари, режиссёр ва актёрларнинг фикрлари, барчаси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин!

БАРЧА ЖУРНАЛИСТЛАРНИ

1 МАРТ КУНИ СОАТ 10.00 ДА

“МЕГАПЛАНЕТ” КОМПЛЕКСИДА

БЎЛИБ ЎТАДИГАН

ПРЕСС-КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

 

ШУНИНГДЕК,

Яна шу 1 март куни соат 18.00 да ва худди шу “Мегапланет” комплексида

1 биринчи ўзбек “ПАПАГАНДУС (PAPAGANDUS) 3D – афсонавий гиёҳ” фильмининг

катта премьераси бўлиб ўтади!

“ПАПАГАНДУС (PAPAGANDUS) 3D – афсонавий гиёҳ”

фильмини биринчилардан бўлиб кўрмоқчи бўлсангиз ва қолаверса, ўзбек кино оламидаги тарихий лаҳзаларга гувоҳ бўлишни истасангиз, асло ўтказиб юборманг!

Барчани биринчи ўзбек “ПАПАГАНДУС (PAPAGANDUS) 3D – афсонавий гиёҳ” фильми

ПРЕМЬЕРАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

1-kopiya1_0.jpg