FATTOHHON.COM
« Все новости9 сентябр соат 17.00 да Алишер Навоий номли киносаройида "Акажон хизматингиздамиз" фильми премьераси бўлиб ўтди.
Актёр ва режиссёр Шуҳрат Нуралиев ва актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров
Актёр Улуғбек Қодиров
Журналистлар Улуғзода ва Феруза Фаттохова
16.30 дан кино сарой олдида премьерага ташриф буюрган кино томошабинлар ва машҳурлар билан гавжум эди.
Тоҳир Усмонов
Фильм премьераси олдидан, "Манго" гуруҳи ва хонанда Тоҳир Усмонов ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.
Премьерани саҳнада Абдувосит Саримсоқов олиб борди ва
фильм ижодкорларини саҳнага таклиф қилди.
Сўнг, сўз навбати фильм режиссёри Шуҳрат Нуралиевга берилди ва режиссёр фильм ижодий гуруҳини таништирди.
Фильмда бош ролларни актёрлар Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Алишер Узоқовлар ижро этишган. Шунингдек, актёрлар Муҳаммадисо Абдулхаиров, Абдураим Абдуваҳобов, актрисалар Зуҳра Солиева, Наргиза Салмонова, Анжелика Эсимбетовалар ҳам турли характердаги ролларни ижро этишган.
Монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев
Овоз режиссёри Камолиддин Раҳимов
Бастакор Фаррух Собиров
Суратга олиш ишларида бандликлари туфайли актрисалар Зуҳра Солиева, Наргиза Салмонова премьерага кела олмадилар. Актёр Адиз Ражабов эса, ҳозирда никоҳ тўйи бўлиши арафасида, Бухорода эканлиги учун ҳам, премьерада қатнаша олмади.
Актриса Ҳалима Ибрагимова, раҳматли Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камолахон ва бастакор, шоир ва хонанда Якзон
Журналистлар Шоира Юнусова, Феруза Фаттохова Улуғзода
Актёр Алишер Узоқов
Фильм намойиши бошланди.
Фильм комедия жанрида бўлиб, унда айнан, оила мавзусига бағишланган. Фильмдаги актёрлар ижроси юморга бой бўлиб, комедия қоидаларига риоя қилинган, деб айтиш мумкин.
Фильмда қишлоқ ҳаёти ва ўзбек оиласи, чиройли тасвирланган. Баъзи жойларда "Суюнчи" каби миллий фильмларимиз элементлари бор, фильм мазмун тарафлама тарбиявий аҳамиятга эга.
Фильмда ҳаммага сценарий ёзаман деб, ўз сценарийсини таклиф этадиган ва ўзини кимдир қилиб кўрсатадиганлар, ёши катта бўлса ҳам, ҳеч қаерда ўқимай, яқинлари ҳисобига кун кўрадиган инсонлар ҳажв остига олинган.
Томошабинлар экранда севимли актёрларини хушкайфият билан кутиб олдилар.
Фильмда воқеалар ривожи тезлиги бир тарафдан томошабинни зериктирмайди, лекин бу баъзи воқеаларда қаҳрамонларнинг ўша воқеага ҳолати борасида, бироз сустликка олиб келган, назаримизда. Шунингдек, фильмда севги линиясидаги воқеалар ҳам тезлашиб кетган.
Фильм комедия бўлса ҳам, таъсирли эпизодлар ҳам бор.
Актриса Анжелика Эсимбетова ва актриса, режиссёр Нодира Маҳмудова
Фильмнинг кашфиёти сифатида, актриса Анжелика Эсимбетовани айтиб ўтиш мумкин. Чунки, у ижро этган комик роль ва унинг фильмдаги рақси томошабинларга манзур бўлди.
"Акажон хизматингиздамиз" фильми оилавий кўриш учун мўлжалланган оилавий комедия дейиш мумкин.
Фильм ҳозирда 10 сентябрдан бошлаб "Алишер Навоий" киносаройида намойиш этилмоқда!
Шуҳрат Нуралиев, Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов
хонанда ва актриса Тўмарис (Фильмда Ойдин роли ижрочиси) ва
актриса Анжелика Эсимбетова
Шуҳрат Нуралиев укаси Ойбек билан
Шуҳрат Нуралиев, Анжелика Эсимбетова ва монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев
Фильм намойишидан сўнг, кўпдан ижодкорлар орасида кузатилмаётган тадбир, яъни фильм ижодкорларининг ўзига хос премьерага бағишланган кичик банкети ҳам бўлиб ўтди. Унда актёрлар Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Абдураим Абдуваҳобов, фильмнинг деярли барча ижодкорлари иштирок этдилар. Актёрлар Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқов, ҳамда овоз режиссёри Камолиддин Раҳимовлар бир неча қўшиқлар ҳам ижро этиб, барча ижодкорларни самимий табрикладилар.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова