FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Республикамизнинг отита вилоятидан сўнг, иккинчи пойтахт аталмиш Самарқандда старт олди.
Тарғибот тадбирлари Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда16 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳаридаги 17 та умумтаълим мактаблари, 25 та касб-ҳунар академик лицейи ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда, 8 та олий ўқув юртида ташкил этилди.
Тарғиботнинг биринчи кунида вилоятнинг Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва умумтаълим мактабларидан жами 14 685 нафар ўқувчи ёшлар 90 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар билан учрашдилар. Шулардан 800 нафари уюшмаган аҳолини ташкил этади. Белгиланган режага қўшимча равишда, Самарқанд санъат коллежи концерт залида уюшмаган ахоли учун элимиз суйган санъаткорлар билан концерт дастури уюштирилди.
Шу куннинг ўзида Самарқанд вилояти “Зарафшон” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Узаков, Самақанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарининг котибият мудири С.Санақулов, Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари, таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, Самақанд вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида тарғибот гуруҳлари вакиллари томонидан миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда маърузалар ўқиб эшитирилиб, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Матбуот анжумани сўнгида тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти тўғрисида талабалар саволларига жавоб беришди.
Тарғибот тадбирлари 21 майга қадар давом этади.
Ёшлар Маданият ва Санъат маркази
Матбуот хизмати