FATTOHHON.COM
« Все новости17 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Тайлоқ, Пастдарғом туманларида жами 52 та умумтаълим, мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 19 та касб-ҳунар коллежларида концерт ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирларда жами 102 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 20 030 нафар, шундан 10 815 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 7215 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда 2000 нафар уюшмаган аҳоли иштироки таъминланди. Тарғибот тадбирларини якуний гала концерти Самарқанд тумани 2-сон Равонак маданият ва аҳоли дам олиш маркази залида, ҳамда Тойлоқ ёшлар маданият ва истироҳат боғида давом этди.
Тадбирларда 1000 нафар аҳоли пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари жумладан,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Саида Раметова,
хонандалар Шохжаҳон Жўраев, Жўрабек, Билол, Шахноза Отабоева,
Акбар Атамуҳамедов,
Адҳам Солиев,
"Диёр" гуруҳи
ҳамда, аъло кайфият улашувчи COMEDY.UZ резидентларидан Ҳасан ва Ҳусан тироси ва "Гап йўқ" гуруҳларининг чиқишларидан баҳраманд бўлдилар.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази
Матбуот хизмати