FATTOHHON.COM
« Все новости
САРВАРДАН БИТИРУВЧИЛАРГА АТАЛГАН “ХАЙР МАКТАБИМ!” САЛОМ, ЯНГИ ЎҚУВ ДАРГОҲИМ... 21.05.2016 03:02
Ёш хонанда Сарвардан 23 май куни янги тарона! “Хайр мактабим!” Қўшиқ сўзи Ирода Шерозга, аранжеровкаси эса, Рустам Тўлашевга тегишли.
Қўшиқ ижодкорлари: - Бизнинг “Хайр мактабим” номли қўшиғимиз ҳозирги кун ёшларининг дилидаги сўзлари, десак ҳам бўлади. Яъни, бу қўшиқни 15-16 ёшли болаларга мос бўлишини эътиборга олиб, “севги-муҳаббат, янги ҳаёт, мустақил ҳаёт” каби сўзлар билан бойитмадик! Аксинча, ҳозирги мактаб битирувчилари ўз билимларини янада оширишга, янгидан-янги касб-ҳунарлар ўрганишга ошиқаётганларини эътиборга олиб, қўшиқни, “Хайр мактабим-Салом янги ўқув даргоҳим!” маъносида яратдик! Тинглаб, мактаб даврларини эслайсизлар, деган умиддамиз!
Демак, 23 май куни Сарвардан
премьера “Хайр мактабим!”