FATTOHHON.COM
« Все новости21 май куни “LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE” меҳмонхонасида анъанавий «Тўйлар муборак» фестивали бўлиб ўтди. Фестивалнинг мақсади, миллий қадриятларни намоён қилиш бўлиб, бир неча тўй либослари салонлари ва дизайнерлар томонидан намойиш қилинадиган тўй либослари ҳамда, миллий либослар намойишини ҳам қамраб олган.
Бу гал Фестиваль ташкилотчилари томонидан тадбирга, ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларини ўзига хос тарзда намоён этиш мақсадида, ТВ экран орқали намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериалидаги бош роллардан бирини ижро қилган ҳинд актёри Барун Собти таклиф қилинди ва тадбир меҳмони бўлди.
Актёр билан Фестивалдан аввал ижодий учрашув ҳам ўтказилди.
Сўнг, Фестивалда оқшом ва тўй либослари намойиш қилинди.
Тадбирда Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумар ҳам иштирок этди.
Тадбирни актёр ва ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов олиб борди.
Тадбир давомида ташкилотчи Дилдора Зайнутдинова ҳам сўзга чиқди.
Либослар намойишидан сўнг, тадбирда ўз либослари билан иштирок этган дизайнерларга ва бошқа тақдирланганларга дипломларни Барун Собти топширди.
Тадбир ташкилотчилари ва дизайнерлар томонидан унга костюм, ҳамда ўзбек миллий либоси чопон ва дўппи ҳам тақдим этилди.
Фестивалдан кейин эса, “кеча” ташкил этилиб,
унда Барун Собти учун ёш қизчалардан иборат рақс гуруҳлари, ҳинд миллий рақсларини намойиш этишди.
Шунингдек, хонандалардан Манзура ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ўз навбатида сўзга чиққан Барун Собти ҳам, томошабинларга эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
Тадбирда актёрни қўриқлаш “Opergroup” томонидан амалга оширилди.
Фотолар учун фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга
миннатдорчилик билдирамиз