FATTOHHON.COM
« Все новости
ҲАҚИҚИЙ САНЪАТНИ ЁМҒИР ҲАМ ТЎХТАТА ОЛМАДИ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ШАРРОС ҚУЙГАН ЁМҒИР ОСТИДАГИ КОНЦЕРТИДАН! 24.05.2016 17:07
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг вилоятлар бўйлаб гастроль концерт дастурларидаги навбатдаги манзил Андижон бўлди!
Энг ҳайрон қоларлиси, йиғилган томошабинлар, усти ёпиқ шийпон тагида концерт кўришларига тўғри келди! Чунки, концерт бошлангач, ёмғир ҳам шаррос қуйиб юборди!
Аммо, ёмғирга қарамай, бирорта томошабин концертни ташлаб кетмади!
Санъаткор ҳам соябон остида куйлашни давом эттирди!
Ёмғир остидаги, кўтаринки руҳда ўтган концертда томошабинларнинг олқишлари янада чегарасиз бўлди!
Сўралган қўшиқларгача ижро қилинди!
Чиндан ҳам, ҳақиқий санъатга ва Санъаткорга ёмғир ҳам тўсиқ бўлолмаслиги исботланди!
Фотолар учун Жасур Суннатуллаевга ташаккур!