FATTOHHON.COM

« Все новости

БУЮК АКТЁР НАБИ РАҲИМОВ 100 ЁШДА! 17.09.2012 13:10

БУЮК АКТЁР НАБИ РАҲИМОВ 100 ЁШДА!

teatr.jpg

17 сентябрь соат 18.00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида буюк актёр Наби Раҳимовнинг 100 йиллиги муносабати билан,  у кишини хотирлаб ижодий кеча бўлиб ўтди. Мазкур кечада Ўзбек Миллий Академик драма театрининг барча актёр ва актрисалари иштирок этдилар. Ижодий кеча “Мафтунингман” фильми қўшиғи садолари остида, Наби Раҳимовни ёд этишдан бошланди.

teatr-1.jpg

Биринчи бўлиб, Ўзбек Миллий Академик театри директори Ёқуб ака Аҳмедов сўзга чиқиб, устоз Наби Раҳимов хотирасига бағишланган кечани очиб бердилар.

teatr-2.jpg

Сўнг, сўз навбати Маданият ва спорт ишлари вазири Турсунали Қўзиевга берилди.

teatr-3.jpg

Шундан сўнг, Наби Раҳимов хотирасига, у роль ижро этган “Отелло”, “Ревизор”, “Қутлуғ қон”, “Бухоро”, “Ғариблар” каби  спектакллардан парчалар йиғилган ролик намойиш қилинди. Мазкур роликдан сўнг, кечанинг асосий қисми бошланди, десак адашмаймиз.

teatr-4.jpg

teatr-5.jpg

Мазкур ижодий кечани актёр Рихситилла Абдуллаев ва актриса Дилноза Кубаевалар олиб боришди.

Наби Раҳимовнинг шогирдлари у киши роль ижро этган спектакллардан парчалар қўйиб беришди.

teatr-6.jpg

“Отелло” спектаклидан Турғун Азизов монолог ўқигач, Наби Раҳимов ҳақидаги хотираларни сўзлаб бериб, саҳнага Яйра Абдуллаевани таклиф қилдилар.

teatr-7.jpg

Яйра Абдуллаева ҳам Наби Раҳимовни ёд олиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

teatr-8.jpg

Актриса Рихси Иброҳимова ҳам ўз хотираларини сўзлаб бердилар.

teatr-11.jpgteatr-12.jpg

Сўнг, “Ғариблар” (эндиликда “Омон бўлинг азизим”) спектаклидан Теша Мўминов ва Малика Иброҳимова ижросида саҳна кўриниши ижро этилди.

Ёш томошабинлар театри вакиллари ҳам устозни хотирладилар.

teatr-14.jpg

  teatr-15.jpg

teatr-16.jpg

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Раҳбари Аъзам Ғиёсович Исҳоқов сўзга чиқдилар.

teatr-17.jpg

teatr-18.jpg

Сўнг, сўз навбати, режиссёр ва актёр Исамат Эргашев ҳамда, актёр Санъат Девоновларга берилди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан тақдим қилинган, Наби Раҳимов роль ижро этган фильмлар лавҳаларидан иборат видеоролик намойиши ҳам бўлиб ўтди.

teatr-23.jpg

teatr-24.jpg

teatr-21.jpg

teatr-30.jpg

teatr-31.jpg

Сўнг, Наби Раҳимовнинг шогирдларидан Теша Мўминов, Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев, Тоҳир Саидов, Абдураим Абдуваҳобовлар Наби Раҳимов билан бўлиб ўтган қизиқарли ҳодисаларни сўзлаб беришди. Ёдгор Саъдиев Наби Раҳимов у кишини хатна тўйида иштирок этганларини ҳам сўзлаб берди.

teatr-22.jpgАйниқса, Ёдгор Саъдиев раҳматли Наби Раҳимов у кишига совға қилган бош кийимини кийиб, у кишининг сўзлаши ва ҳаракатларини ўзидек кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар.

teatr-20.jpg

Хонанда Насиба Сатторова Наби Раҳимов ҳаётлигида ёқтириб, хиргойи қилиб юрган қўшиқни куйлаб берди.

teatr-26.jpg

teatr-25.jpg

Ўз навбатида актёр Ёдгор Саъдиев ҳам, Наби Раҳимов ёқтирган яна бир қўшиқни куйлаб, ҳамкасбларини рақсга таклиф қилди.

teatr-27.jpg

Шундан сўнг, Мусиқали комедия оперетта театри вакиллари “Ашир мололон” спектаклидан саҳна кўриниши намойиш этдилар.

teatr-29.jpg

Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри вакиласи ўз қўшиғини тақдим этди.

teatr-32.jpg

Муқимий театридан театр директори, актёр Мурод Ражабов ҳам Наби Раҳимов билан бўлиб ўтган қизиқарли ҳодисаларни сўзлаб бергач, Муқимий театри солистлари “Машраб” ғазалини жонли ижрода куйлаб бердилар.

teatr-33.jpg

Мурод Ражабов, “қўрқманглар мен қўшиқ куйламайман” дея ҳаммани кулдирдилар.

Сўнг, Наби Раҳимов хотирасига бағишланган яна бир ролик, (сўзларини актёр Муҳаммадали Абдуқундузов ўқиган) намойиши билан ижодий кеча якунланди.

teatr-34.jpg

Инсон бу дунёда яхши ном қолдирса, унинг номи йиллар давомида ўчмайди. Ўзи эса, инсонлар қалбида мангу барҳаёт яшайверади. Наби Раҳимов ана шундай барҳаёт сиймолардан бири эди...

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

teatr-9.jpg

teatr-10.jpg

teatr-13.jpg

teatr-35.jpg

teatr-36.jpg