FATTOHHON.COM
« Все новости
«Уммон» гуруҳининг 19-20 сентябрь кунларига мўлжалланган яккахон концерти бўлиб ўтди. 20 сентябрь куни Туркистон саройининг ёзги концерт майдонига кириб келганимизда, у ерда томошабинлар гавжум, майдон ортида эса, ижодий гуруҳ концертга тайёргарлик ишлари билан банд эди. "Уммон" гуруҳи продюсери Ислом Назаров ва тележурналист Ирода Салиева Гуруҳ продюсери Ислом Назаров концерт тайёргарлигининг якуний ишларини назорат қилмоқда. Ниҳоят, концерт бошланди. Концертни журналист Даврон Кабулов олиб борди. Саҳнада “Уммон” гуруҳи кўриниши билан, томошабинларнинг қувончлари чексиз, қувончдан бақириб юборишди. Зоҳид Шохруҳ Жасур Кетма- кет севимли ва янги тароналар янграй бошлади. Концертнинг биринчи блокини “Уммон” гуруҳи, хонанда Муниса Ризаева билан “Во ажаб” дуэтини илк бора саҳнада куйлаб якунладилар! Шундан сўнг, саҳнага концерт олиб борувчиси журналист Даврон Кабулов чиқиб келди ва Муниса Ризаевани саволга тутди. Албатта, Даврон Кабулов ҳар галгидек ўзининг “острый” ҳазилларини ҳам унутгани йўқ!)))) Шундан сўнг, Муниса Ризаева ҳам ўзининг энг хит бир жуфт қўшиғини мухлисларга тақдим этди. “Аҳа, ўҳў” ҳамда “Голливуд”! Сўнг, “Уммон” гуруҳи яна саҳнага чиқиб келди! Ажойиб қўшиқлар кетма – кетлиги “Кўзи қаро”, “Бойлик”, “Йўқ”..... Жасур Зоҳид Шохруҳ Мухлислар ҳар бир қўшиқни ёддан айтиб, янгиларини ҳам биргаликда куйлашга ҳаракат қилардилар. Ниҳоят, мухлисларни ҳеч қандай куч ушлаб тура олмай қолди ва кутилмаганда қўшиқларнинг бирида, барча мухлислар ўрнидан туриб, саҳна томон ёпирилдилар, саҳнани қуршаб олдилар. Улар ўзлари севган гуруҳ томон интилардилар. Яхшиямки, темир тўсиқлар бор-а))))) Хуллас, “Уммон” мухлислар уммонида, концерт дастури ўтказди, десак янглишмаймиз.