FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН! 21.09.2012 06:33

ulugbek_rahmatullayev-3_2.jpg 

Куни кеча “Ўзбегим таронаси” тақдимотида “Йилнинг энг яхши хити” номинациясида “Олтин диск” билан тақдирланган Улуғбек Раҳматуллаев жуда ҳам хурсанд. Сабаби, “Жоним” таронаси унинг ўзига ҳам жуда ёқишини айтган эди ва айнан шу таронага “олтин диск” олгани унинг учун қўшалоқ байрам бўлди...

ulugbek_rahmatullayev-1_2.jpg

Улуғбек Раҳматуллаев шу кунларда ўзининг янги “Лайлойимсан” деб номланган концерт дастурига жуда катта тайёргарлик кўрмоқда! Янги қўшиқлар ва янги ғоялар унда бисёр.

ulugbek_rahmatullayev_2.jpg

Аммо, Улуғбек Раҳматуллаевдан мухлисларига яна 2 та совға бор, бу ҳам бўлса, “Жоним” ва “Омадим келмади” тароналарининг рус тилида куйланишидир! Бунга сабаб, Улуғбек Раҳматуллаевнинг интернет оламида, 2 миллионга яқин русий забон мухлислари ҳам пайдо бўлганлигидир... Унинг айтишича, улардан яна рус тилида қўшиқлар тақдим этиши сўралган ва қолаверса концерт сафарларига Россияга жуда кўп таклифлар ҳам тушаётган экан.

ulugbek_rahmatullayev-2_2.jpg

Эндиликда, Улуғбек Раҳматуллаевдан 2 та рус тилидаги қўшиқларни тез кунларда www.rahmatullaev.com ва бизнинг сайтда  тинглашингиз мумкин.

Яна катта совғалар эса, тез кунларда...

буниси ҳозирча сир! ......

Кузатиб боринг!