FATTOHHON.COM
« Все новости23 cентябрь куни Сity Makon маданий – маърифий кўнгилочар марказида Googooshaнинг “Round Run”клипининг илк премьера тақдимоти бўлиб ўтди.
Сity Makon да клипни биринчилардан бўлиб кўриш учун, жуда кўплаб инсонлар келишди. Улар орасида, болалар ҳам, турли касб эгалари, машҳурлар ҳам бор эдилар:
хонандалар Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, созанда Абдуҳошим Исмоилов, Райҳон, Бахтиёр Раҳмонов, Динейра, Суҳроб Кенжаев, Рухшона, Сирожиддин, Умидахон, актёрлар Мурод Ражабов, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Фаррух Соипов, Умид Искандаров, Муҳаммадали Искандаров, режиссёр ва актёр Нозим Тўлахўжаев, актрисалар Дилноза Кубаева, Ҳалима Иброҳимова, киношунос продюсер Феруза Нодирова, Халқ рассоми Акмал Нур, клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров....
Барчанинг диққат эътибори Сity Makon нинг ёзги майдонидаги саҳна ва катта экранга қаратилган. Катта экранда эса, яқинда бошланиши кутилаётган Art Week Style.uz – 2012 санъат ҳафталиги ҳақида маълумотлар берилмоқда. Сўнг, экранда майдондаги томошабинларларнинг чеҳралари акс эта бошлади.
Сўнг, актёрлар Адиз Ражабов ва Жавоҳир Зокиров Сity Makon даги диққатга сазовор жойлардан бири, улкан тўп ёнида туриб, Art Week Style.uz – 2012 санъат ҳафталиги ҳақида маълумотлар бериб, унда қатнашиш учун имкониятларни тушунтирдилар.
Шундан сўнг, актёрлар Адиз Ражабов ва Жавоҳир Зокиров майдондаги саҳнага ўтиб, у ерда интерактив савол-жавоб ўйинлари ўтказдилар.
Ғолибларга Art Week Style.uz – 2012 санъат ҳафталигидаги хорижлик санъаткорларнинг концертларига билетлар, ҳамда бетакрор Googoosha янги мусиқий альбоми (муаллифнинг дасхати билан!) совға қилинди.
Томошабинлар айниқса, мазкур мусиқий альбомни қўлга киритишни шунчалик исташардики, савол эълон қилиниши билан, югуриб саҳна ёнига борардилар.
Ҳаттоки, бир вақтнинг ўзида бир нечталаб, томошабинлар бориб, бир хилда тўғри жавоб берган вазиятлар ҳам бўлди. Бундай ҳолларда Жавоҳир Зокировнинг топқирлиги қўл келиб, қуръа ташлаб, ғолибни аниқлашига тўғри келди.
Орада Round Run клипининг суратга олиниш жараёнлари акс этган қисқа видеоролик намойиш этилди.
Ниҳоят, кутилган онлар яқинлашди!
Экранда “Round Run” клипи намойиши бошланди!
Томошабинлар клипни катта экрандан кўз узмай тамоша қилдилар.
Клип намойиши тугаши билан олқишлар янгради ва барча томошабинлар клипни яна такроран намойиш этишларини сўрай бошлашди.
Мазкур клипда бутун бир тарих, Шарқ тарихи мужассам бўлгандек... Бухорода миллий обидалар узра бетўхтов югураётган, гўзал Маликанинг ҳуснини бир кўрмоқ орзусидаги йигит... Чинакам шарқ афсонаси замонавийлик билан уйғунлашиб, клипга кўчгандек... Нафис дид ва нозиклик мужассам. Чиндан ҳам бу клипни фақат бир марта кўриш мумкин эмас, томошабинлар таъкидлаганларидек кўрган сари кўргинг ва яна қайта кўргинг келади... Ўзингни клипдаги оламга тушиб қолгандек ҳис қиласан... Шарқ тарихи, замонавийлик ва гўзаллик мужассамлиги! Халқаро талабларга мос, балки юқори даражадаги бу шарқона клип, ўзбек клиплари учун янги бир даврни бошлаб беришига ишонамиз!
“Round Run” қўшиғи ижрочи Googoosha саҳнага чиқиб келди! Томошабинларнинг қувончлари чексиз эди...
Googoosha нинг сўзларидан сўнг, томошабинларнинг талабларига биноан клип яна қайта намойиш этилди.
Клип намойишидан сўнг, томошабинлар Googoosha билан бир оғиз бўлса ҳам суҳбатлашиш, суратга тушиш ва дасхат олиш ниятида, унинг ёнидан кетмадилар... Кетгани ҳам йўл қўймадилар. Мулоқот анча давом этди. Халқ меҳру-муҳаббати ўзгача бахт, халқнинг эса, Googoosha га бўлган меҳру-муҳаббати чексиздир!
Клип намойишидан сўнг, Fond forum friends томонидан намойиш қилинган Googoosha ҳақидаги махсус клип ҳам, Googoosha га бўлган ниҳоясиз меҳру-муҳаббатнинг исботи, деб ўйлаймиз.
Мурод Ражабов актёр: - Жуда ҳам чиройли клип! Ҳозиргина яна қайта кўрдим. Ижодкорлар бу клип билан санъатда дид жуда ҳам муҳим эканлигини исбот қилдилар, деб ўйлайман. Клип жуда ҳам дид билан суратга олинган! Бухоронинг қадимий обидалари замонавийлик билан моҳирона уйғунлаштирилган! Энг муҳими, “Round Run” қўшиғида юрак бор! Қўшиқни тинглаганингизда, унда одамийликни, ўз қалбингизни ҳис қиласиз! Клипни кўпчилик билан тамоша қилиш ҳам, ўзига яраша мароқли. Бундан ташқари, ўзингиз ёлғиз тамоша қилсангиз ҳам, фикрлашга ундайдиган таъсирли клип бўлибди. Клип яратиш санъатига жуда ҳам жиддий қаралган! Клип ҳам кичик фильмдек, у ниманидир сўзлаши керак! Унда чуқур мазмун бўлиши керак ва сиз уни ҳис қила олишингиз керак! “Round Run” клипида айнан мана шу жиҳатлар мужассам! Бизнинг Ўзбекистонда ҳам Европа давлатларидан қолишмайдиган, балки улардан ҳам юқори даражадаги клип суратга олинганлигидан жуда ҳам хурсандман! Айниқса, клипни ёшларимиз катта қувонч билан кутиб олишди.
Зулайҳо Бойхонова хонанда: - Бу ерга кириб келганимда инсонларнинг қувончларини, маза қилиб дам олаётганларининг гувоҳи бўлдим. Менга “Round Run” қўшиғи ва унга суратга олинган клип жуда ҳам манзур бўлди. Googoosha ни бу улкан муваффақият билан чин дилдан табриклайман! Клипдаги гўзаллик ва нафисликдан баҳра олдим. Бу клипга ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас! Бениҳоя гўзал клип!
Адиз Ражабов актёр: - Мусиқий альбомдаги “Night” қўшиғи жуда ҳам ёқди. Бундан ташқари, Googoosha нинг ижодига илгари ҳам бефарқ эмасдим. “Шаҳзод” гуруҳи Рашид Холиқов билан куйлаган дуэт қўшиғини ҳам жуда яхши кўраман. “Round Run” клипини эса, ҳақиқий санъат асари дейиш мумкин. Мазкур клип тақдимотини очиб бериш, унда бошловчилик қилиш, мен учун жуда ҳам масъулиятли ва фахрлидир!
Алишер Узоқов актёр: - Ҳозир бу ерга кириб келишим билан йиғилган инсонларнинг кўзларидаги қувончни кўриб, менинг ҳам кайфиятим кўтарилиб кетди. Бундан бир ярим ойча аввал Googoosha нинг янги “Round Run” альбомини сотиб олдим ва тинглаб кўрдим. Шундан буён, ҳар куни тинглайман. Айниқса, менга “Night” қўшиғи жуда ҳам манзур бўлди. Бу қўшиқни тинглаганимда, миямга янги фильмлар ҳақида ғоялар, сюжетлар келади. “Round Run” қўшиғига Бухорода клип суратга олинганлигидан хабардорман ва клип ҳақида, ҳақиқий Халқаро даражадаги клип деб айта оламан.
Дилноза Кубаева актриса: - Авваламбор, “Round Run” қўшиғининг ҳар икки (сокин ва ремикс) варианти ҳам, клип ҳам менга жуда манзур бўлди. Ундан ташқари, “I Live” қўшиғини ҳар куни тинглайман! Янги мусиқий альбомни олиб тинглаганимда, ундаги қўшиқларнинг ҳаммаси юқори профессионал даражада эканлигига қойил қолганман.
Эслатиб ўтамиз, Googoosha нинг Round Run қўшиғи 2012 йилнинг апрель ойида чиқиб, дунёнинг бир қатор мамлакатларида машҳурликка эришди. Мазкур қўшиққа июль ойида Америкалик режиссёрлар Ави Коуэн (Avi Cohen) ва иккинчи режиссёр Жон Коломбо (John Colombo) томонидан видеоклип суратга олинди. Суратга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтди. Клипда машҳур паркур Дениэл Илабака суратга тушган.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова