FATTOHHON.COM
« Все новости
"ЛАЙЛОЙИМСАН" ЯККАХОН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ, УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН ! 26.09.2012 05:11
Барча хит-парадларда, айнан ТМ ва FM тўлқинларида хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Омадим келмади севги бобида” таронаси 1 ўринни эгаллади. Бундай хушхабардан хурсандчилиги тўхтамаётган Улуғбек Раҳматуллаев Яккахон “Лайлойимсан” номли концерт дастурига катта тайёргарлик қилмоқда! “Концерт «Йилнинг энг зўр концерти» бўлиши учун ҳамма кучимни ташлайман, қолаверса, мухлисларим талаб мен учун биринчи ўриндадир”, дейди Улуғбек Раҳматуллаев. Концертда мухлислар учун жуда ҳам катта совғалар бор экан, фақат булар сир экан. Улуғбек Раҳматуллаев ўз мухлисларига янги 6 та тарона ҳам тайёрламоқда! Концертда жуда ҳам кўплаб меҳмонлар ва дуэтлар кутилмоқда! Барчаси ҳақида батафсил, Fattohhon.com да кузатиб боринг!